ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ДАВЛАТ СОЛИҚ БОШҚАРМАСИ: МУРОЖААТ, ИЖРО, НАЗОРАТ, НАТИЖА

Бугун юртимизда тадбиркорлар учун яратилаётган кенг имтиёз ва қулайликлар самараси натижасида ушбу соҳа вакилларининг юртимиз иқтисодиётидаги улуши янада ортиб бормоқда. Бироқ, ушбу имкониятлардан самарали фойдаланиб, ўз фаолиятини мавжуд қонун талаблари асосида ривожлантириш ўрнига ноқонуний ҳаракатлар билан ўз даромадини оширишни ният қилган тадбиркорлар ҳам афсуски учраб туради.
Қуйида ҳудудий Хоразм вилояти давлат солиқ хизмати органлари томонидан жорий йилнинг май ойида ўтказилган назорат тадбирлари натижалари билан таништириб ўтамиз.
«Ишонч телефон»лари эшитади…
Ҳозирда вилоят давлат солиқ хизмати органларида фаолият кўрсатаётган «Ишонч телефон»ларига бўлаётган мурожаатлар ўз вақтида қабул қилиниб, изчил ўрганиб, таҳлил этиб борилмоқда. Хусусан, «Ишонч телефон»лари орқали 2018 йил май ойида жами 12 нафар жисмоний шахсларнинг мурожаатлари қабул қилинди.
Ушбу мурожаатларнинг барчаси рўйхатга олиниб, белгиланган тартибда ижрога қаратилган.
Ҳуқуқбузарлик учун жазо муқаррар
2018 йил май ойи давомида амалдаги қонунчилик талабларини қўпол равишда бузиб, солиққа оид ҳуқуқбузарликлар содир этган 152 нафар шахсга нисбатан 26,1 миллион сўм маъмурий жарима қўлланилган.
Шу жумладан:
— уй-жойга доир мулк ҳуқуқини кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишни амалга оширувчи органларда ўз вақтида расмийлаштирмаган 103 нафар;
-даромадлар тўғрисида декларация тақдим этишдан бўйин товлаган декларацияни ўз вақтида тақдим этмаган ёки унда атайин нотўғри маълумотларни тақдим этган 49 нафар;
Вилоят давлат солиқ хизмати органлари томонидан олиб борилаётган профилактик тадбирлар, очиқ мулоқот ва мурожаатлар ечимига қаратилаётган эътибор солиқ соҳасининг очиқ ва ошкоралигини таъминлашда, аҳолини солиқ қонунчилигига оид ҳуқуқий билимларини оширишда ҳамда тадбиркорлик субъектларини қонуний фаолият юритиши орқали соҳадаги имтиёз ва преференциялардан оқилона фойдаланишда муҳим аҳамият касб этмоқда.

Хоразм вилояти давлат солиқ бошқармаси
Жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлими.