«ИЧАН-ҚАЛЪА»ДА КУТУБХОНА ИШ БОШЛАДИ

Куни кеча Хиванинг «Ичан-қалъа» марказида, Полвон қори ёдгорлиги мажмуасида янги кутубхона ташкил этилди.  мазкур кутутбхона нафақат маҳаллий аҳоли, балки хорижлик сайёҳлар учун ҳам бир қанча замонавий қулайликларни ўзида акс эттирган. Мазкур янги масканда  «Ичан-қалъа» ва «Калта минор» маҳаллалари аҳолиси, шунингдек, қадим шаҳарга ташриф буюриб, меҳмонхоналарга жойлашган сайёҳлар ҳам бемалол фойдаланишлари мумкин.

Кутубхона беш мингга яқин ўзбек, рус, инглиз, хитой, француз ва бошқа хорижий тилларидаги китоблар билан бойитилган. Булар бадиий, тарихий, илмий ва бошқа йўналишлардаги китоблар саналади. Бугун бу ерда 7 ёшдан 70 ёшгача бўлган аҳоли китоб мутоаласи билан банд.

Янги кутубхонада ижокорлар билан учрашувлар, китобхонлар конференциялари ҳамда кўргазмалар ташкил этилмоқда. Таниқли ўзбек олими, акедамик Матёқуб Қўшжонов, қирғиз ёзувчиси Чингиз Айтматов, қозоқ шоири Абай Қўнонбоевларнинг таваллуд айёмлари муносабати  ўтказилган адабий-илмий кечаларда «Ичан-қалъа»га ташриф буюрган турли миллат вакиллари иштирок  этдилар. Ҳозирда китоб фонди тобора кўпайиб, аъзолар сафи ҳам кенгайиб бормоқда.