ХОРАЗМ МАҚОМЛАРИ- НОЁБ САНЪАТ ДУРДОНАЛАРИ

Хоразм мақомларидан cизиб чиққан сувора йўлларида деярли 6 мақомнинг ҳар бирининг ладлари учрайди.

“Хоразм мақомлари” туркуми Хоразм анъанавий мусиқасининг энг йирик намунасидир, у XIX асрда шаклланиб, кенг ривожланган. “Хоразм мақомлари” туркуми Рост, Бузрук, Наво, Дугоҳ, Сегоҳ, Ироқ ва панжгоҳ мақомларидан иборат бўлиб, ҳар бир мақом ўз навбатида “Шашмақом” га ўхшаш икки бўлимдан иборат:

•чолғу бўлими-Чертим йўли ёки Мансур;
•ашула бўлими –Айтим йўли ёки манзум деб аталади.

Хоразм мақомлари “Шашмақом” каби устоз-бастакорлар маҳсулидир. Хоразмлик машҳур бастакорлар Ниёзжон Хўжа, Феруз, Комил, Муҳаммадрасул Мирзо, матёқуб Харратой ва бошқалар мақомларга янги чолғу қисмлар басталаб, уларни шаклан ва мазмунан бойитдилар. Куй тузулиши, лад асослари сақланган ҳолда мақомлар Хоразмга хос мусиқий услубларда Хоразм мақомларида баъзан ашула йўлларининг доира усуллари, куй йўллари ихчамлаштирилиб олинган ва бироз усул суръати тезлаштирилган ёки соддалаштирилган. Хоразм мақомларидаги куй ёки ашула йўлларида намудлар энг катта ўзгаришларга учраган, “уларнинг ўрнига бастакорлар ижод этган янги авжлар ҳам киритилади”. Хоразм мақомларининг чертим йўли таркибига Танимақом (тасниф вазифасини бажарувчи), Тарже, гардун, Муҳаммас, Сақил қисмларидан ташқари Пешрав ва Уфор қисмлари кирган. Хоразмга хос бўлган чолғу асарлар-Сайри Гулшан, Зарбул футх, Фоҳитий зарб (Потихазарб), Хафиф ҳам айрим мақомлар таркибига кирган. Асар шакллари хона ва бозгоҳ асосида тузилган. Доира усуллари содда ва енгил, ижро жараёнида ўзгаришлар киритиши мумкин. Хоразм мақомларининг айтим-ашула йўллари таркибида шўбалар қатори-танимақом (Сарахбор вазифасини бажарувчи), Талқин, Наср, Уфор, тароналар ҳам мавжуд (фақатгина Танимақомдан кейин ижро этилади). Аммо уларга турдош бўлган Хоразмга хос Сувора,Нақш, Фарёд, Муқаддима каби ашула йўллари айтилиб келинган.

Хоразм “Рост” мақоми таркиби қуйидагича:

Чертим йўли : Танимақом Рост, Таржэъ, Пешрави Гардун, Муҳаммас I-II, Ушшоқ муҳаммаси, Сақили вазмин, Уфор

Айтим йўли : Танимақом Рост, Тарона, Сувора, Нақш, Талқин, Фарёд, Сабо, Уфор

“Хоразм мақомлари” туркуми ўзига хос маҳаллий мақом услуби сифатида гавдаланади. У ҳам Бухоро мақомлари мақомлари сингари мазмунан ва услубан, шаклан ва ижрочилик маданияти жиҳатидан мустақил аҳамиятга моликдир. Ушбу мақом туркуми воҳа ижрочилик анъаналари бўйича якканавозлик тарзида эркн ва бадиҳагўйлик равишда айтилиб, хоразм ҳудудида машхур бўлган мумтоз шоирлар – Огаҳий, мунис, Комил Хоразмий, Аваз Ўтар, атоий ва бошқаларнинг шеърларидан кенг фойдаланиб келинган.

Хоразм мақомларининг ашула (айтим) бўлимлари таркибидаги шўбалар “шашмақом” йўлларининг кўп жиҳатларини асосан сақлаб қолган. Лекан сўнги йилларда Хоразм ашула ижрочилигидаги ўзига хос ҳусусиятларга юоғлиқ ҳолда, баъзи ашула йўллари таниб бўлмайдиган даражада ўзгариб кетган. Хоразм мақомларининг айтим йўллари Хоразм воҳасида “Хоразм мақомлари” туркумидан ташқари беш қисмли “Феруз” ашула-чолғу мақом туркуми, дутор мақом туркумлари ҳам кенг тарқалган.

Хоразмда мақомчилик санъатини тарғиб этишда Муҳаммад Раҳимхон Соний, Комил Девоний, Худойберган Муҳрган, Матёқуб Позачи (Харрат), Матпано Ҳудойберганов, мадраим Шерозий, Хожихон ва Нурмуҳаммад Болтаевлар, Комилжон Отаниёзов, Рўзмат Жуманиёзв, Икром Иброҳимовларнинг хизматлари жуда катта ва аҳамиятлидир.

Манба : http://www.maqom.uz/maqom-yunalishlari/