ПИСИБМАС, ГЕРДАЙИБ ИШЛАНГ

2018 йил давомида олиб борилган тушунтириш ва ўтказилган профилактик суҳбатлардан тўғри хулоса чиқармаган, белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтмасдан, фаолият кўрсатаётган 51 нафар яширин цехларни ташкил қилган фуқаролар, 23 нафар алкоголь ва 11 нафар тамаки маҳсулотлари ҳамда 19 нафар аудио-видео дисклари билан ноқонуний равишда савдо қилаётган фуқаролар аниқланиб, уларга нисбатан маъмурий баённомалар расмийлаштирилди. Далилий ашё сифатида 85.8 млн. сўмлик товар моддий бойликлар вақтинча сақлаш учун олинди.
Бу борадаги ишлар, хусусан, вилоят ҳудудида давлат рўйхатидан ўтмасдан, ноқонуний тадбиркорлик фаолиятини амалга ошираётган шахсларни аниқлаш ва уларни белгиланган тартибда солиққа жалб қилиш юзасидан назорат тадбирлари жорий йилда ҳам давом эттирилди.
7 январдан 31 январгача ташкил этилган назорат тадбирларида Урганч марказий буюм бозори ҳудудида фуқаро З.Раҳимова ва Ш.Абдуқодированинг савдо фаолияти билан шуғулланаётганликлари, бироқ иши қонунийлигини тасдиқловчи биронта ҳужжатлари йўқлиги ўз тасдиғини топди. Пировардида, холислар иштирокида баённома расмийлаштирилиб, қарийб 52 млн. сўмлик товар моддий бойликлар ашёвий далил сифатида олиб қўйилди.

Ромон Атажонов,
Хоразм вилояти давлат солиқ бошқармаси Жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот шўъбаси бошлиғи.