ТИББИЁТ СОҲАСИДА ЯНГИ ТИЗИМ

Жорий йилнинг 7 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш тизимини тубдан такомиллаштириш бўйича комплекс чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони ва мазкур фармонга асосан Қарор қабул қилинди.
Ушбу Фармоннинг амалиётга татбиқ этилиши соғлиқни сақлаш тизимида миллий қонунчиликни такомиллаштириш орқали оналик ва болаликни муҳофаза қилишда, ҳудудларда бу соҳада замонавий “кластер” моделини шакллантиришда, хусусий соғлиқни сақлаш тизимини ҳамда тиббий туризмни ривожлантиришда муҳим аҳамият касб этади.
Фармон билан 2019-2025 йилларда Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантириш концепцияси ва 2019-2021 йилларда Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантириш концепциясини амалга ошириш чора-тадбирлари дастури тасдиқланди.
Эндиликда 2021 йил 1 январдан бошлабмамлкатимизда мажбурий тиббий суҳарлатиш тизими йўлга қўйилади. Шунингдек, фармон билан яна бир янгилик, кексалар, ногиронлиги бўлган шахслар ва аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож тоифаларига кўрсатилаётган тиббий хизматнинг ягона тизими яратилади. Яъни Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазрлиги ҳузурида Тиббий ижтимоий хизматлар агентлиги ўз фаолиятини йўлга қўяди. Ногиронлиги бўлган шахсларни реаблитация қилиш ва протезлаш миллий маркази, “Мурувват”, “Саховат” интернат уйлари, Одам савдоси қурбонларига ёрдам кўрсатиш бўйича республика реаблитация маркази ҳамда бошқа шу каби соҳаларда фаолият юритувчи марказлар, санатория, пансионатлар мазкур Агентлик тасаррувига ўтказилади.

Акбар ЗАРИПОВ
Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департаменти
Урганч шаҳар бўлими инспектори