СИЛГА ҚАРШИ КУРАШ ХИЗМАТЛАРИ СИФАТИ ЯХШИЛАНДИ

Сил ва КДТСК турларига қарши курашда, мазкур дастур Ўзбекистоннинг соғлиқни сақлаш тизимидаги институцион ва кадрлар тизими салоҳиятини яхшилашда ёрдам бериб келди; мамлакатдаги лабораториялар тармоғи ва улар кўрсатадиган хизматлар сифати яхшиланди, силга қарши курашнинг «Бемор – эътибор марказида» (ингл. patient-centered) модели тақдим этилди.
Дастур кўмаги туфайли:
• 2600 дан зиёд муттахассислар ва жамоат етакчилари эндиликда тиббиёт муассасаларида ва маҳаллий шароитларда, сил ва КДТСК турлари билан касалланган беморларга йўналтирилган «Бемор – эътибор марказида» сифатли тиббий хизматини амалга оширишмоқда.
• Инновацион усуллар – КДТСК турлари бўйича маслаҳат берувчи консилиумлар, муайян гуруҳ вакиллари ҳақидаги маълумотларни когорт таҳлили ва QuanTB дори менежменти платформаси – бутун мамлакат бўйлаб, силга қарши курашда аниқ ва асосланган қарор чиқаришда қўлланиб келинмоқда.
• Ўзбекистонда «Силга барҳам бериш» (End-TB) стратегияси ва силни даволашда беморга йўналтирилган «Бемор – эътибор марказида» деб номланган Миллий конференцияда соғлиқни сақлаш соҳасининг 50 нафар муттахассислари силга қарши кураш бўйича ўз билим ва кўникмаларини оширишди.
• Беморларни тезкор ва зарур бўлган даволашга иложи борича кўпроқ қамраб олиш учун пилот ҳудудларидаги силга қарши кураш лабораторияларининг 36 фоизи сил ва КДТСК турлари диагностикасини такомиллаштириш мақсадида сифатли бошқарув тизимини муваффақиятли тарзда тадбиқ этишмоқда.
• Сифатли бошқарув, инфекция назорати, биохавфсизлик, шунингдек замонавий молекуляр диагностика усуллари, жумладан GeneXpert технологиясини ишлатиш борасида 200 нафар лаборатория ходимлари семинарлар, маҳорат дарслари ва халқаро таълим турлари орқали малакаларини оширдилар.

МИЛЛИЙ СТРАТЕГИЯ СОҲАСИДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ, МАЪЛУМОТЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ ВА ТАШВИҚОТ ИШЛАРИ

Ушбу дастур – сил ёки КДТСК турлари профилактикаси, силни даволаш ва уни назорати бўйича, шунингдек бирламчи тиббиёт тизими ва ОИВ га қарши кураш хизматлари бўйича муҳим миллий стратегиялар, йўриқномалар ва клиник амалий қўлланмаларни яратишда ўз ҳиссасини қўшди.
Қуйидаги натижалар шулар жумласидандир:
• Силга қарши самарали курашда сиёсий қўллаб — қувватлаш янада мустаҳкамланди ва норматив база такомиллаштирилди.
• Сил касали беморига йўналтирилган «Бемор — эътибор марказида» тиббий хизматини сифатли амалга оширишга ёрдам берувчи, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг стратегиясига мос келадиган бешта қўлланма яратилди.
• Сил бўйича оммавий хабардорликни оширувчи материаллар телевидение, радио, босма нашрлар ва интернет ахборот воситаларида намойиш этилиши орқали 10 миллиондан зиёд оммавий ахборот воситалари фойдаланувчиларига етиб борди.