СУД-ҲУҚУҚ СОҲАСИДА ЖУРНАЛИСТЛАР ФАОЛЛИГИ

Журналистларни қайта тайёрлаш маркази томонидан ЮСАИДхалқаро ташкилоти билан ҳамкорликда ҳудудий журналистлар учун навбатдаги семинар-тренинг ўз ишини бошлади.

«Ўзбекистон суд-ҳуқуқ тизими ислоҳоти: ОАВда ёритиш» мавзуида давом этаётган икки кунлик семинар-тренингда қонун устуворлиги, суд-ҳуқуқ ислоҳотлари моҳияти, суд ҳокимиятининг очиқлигини таъминлаш, фуқаролик жамиятини ривожлантиришда ОАВнинг фаоллигини таъминлаш масалалари муҳокама қилинмоқда.

-Асосий мақсадимиз ҳудудий журналистларнинг суд-ҳуқуқ йўналишини ёритишда малакасини ошириш. Марказ томонидан муҳим мавзуларда ташкил этилаётган тренинглар соҳада мавжуд муаммолар ечимида журналистларнинг фаоллигини оширишга алоҳида эътибор қаратилган, — дейди, Журналистларни қайта тайёрлаш маркази директори Гулнара Бабажанова.

Семинар-тренингга суд-ҳуқуқ мавзуида ОАВ орқали ижодий материаллари билан иштирок этиб келаётган марказий ва маҳаллий ОАВ журналистлари иштирок этмоқда. Марказнинг малакали медиа тренерлари Ё.Маматова, Б.Алимов ҳамда ЮСАИД халқаро ташкилот мутахассиси Р.Назаровалар таҳлилий, интерактив ва замонавий услублар асосида мавзу доирасида тренинглар ўтмоқдалар.