ОЧИҚЛИК ВА ОШКОРАЛИКНИ ТАЪМИНЛАШНИНГ МАСЪУЛИЯТИ КАТТА

Тошкент тиббиёт академияси Урганч филиалида Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги Хоразм вилоят бошқармаси Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси депутатлари Нуман Акбаров, Расул Кушербаев, давлат органлари ва ташкилотларининг ахборот хизматлари, ахборот-кутубхона муассасалари, таълим муассасалари, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органлари, нодавлат нотижорат ташкилотларининг ахборот хизматлари, ОАВлари ва блогерлар иштирокида “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолияти очиқлигини таъминлаш миллий тизимининг ташкилий-ҳуқуқий асослари”, “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолияти очиқлиги: фуқаролар ахборот олиш ҳуқуқларини таъминлашнинг долзарб масалалари” мавзусида семинарлар ўтказилди.

Тадбирда депутатлар томонидан
Ўзбекистон Республикасининг “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида”ги Қонунининг асосий вазифалари, амалий натижалари ва  принциплари хусусида батафсил маълумотлар тақдим этилди.
-Ўзбекистон Республикасининг “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида”ги Қонунида давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлигини таъминлашнинг олтита усуллари белгилаб берилган, — дейди Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Расул Қушербоев. — Булар давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг фаолияти тўғрисидаги ахборотни эълон қилиш (чоп этиш); давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг фаолияти тўғрисидаги ахборотни уларнинг расмий веб-сайтларида жойлаштириш ва янгилаб бориш; давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг фаолияти тўғрисидаги ахборотни ҳамма кириши мумкин бўлган хоналарга ва жойларга жойлаштириш ҳамда янгилаб бориш; давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг фаолияти тўғрисидаги ахборотни ахборот-кутубхона ва архив фондлари орқали тақдим этиш; давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг очиқ ҳайъат мажлисларида ахборотдан фойдаланувчиларнинг ҳозир бўлиши учун шароитлар яратиш; ахборотдан фойдаланувчиларнинг сўрови асосида уларга давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг фаолияти тўғрисида оғзаки ва ёзма шаклда (шу жумладан, электрон ҳужжат шаклида) ахборот тақдим этишдан иборат.
Семинарда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги вилоят бошқармаси бошлиғи Д.Бекчанова, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси депутатлари, Ўзбекистон Журналистлар ижодий уюшмаси вилоят бўлими раҳбари Ў.Матқурбонов, вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари Ш.Карриевлар “Ўзбекистон Республикасининг “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида”ги Қонунининг асосий қоидалари”, “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолияти очиқлиги таъминлаш: ҳуқуқлар ва мажбуриятлар”, “Фаолият очиқлигини таъминлашда Ахборот хизматларининг роли: энг яхши амалиёт намуналари” мавзуларида сўзга чиқдилар.

Тадбирда ахборот хизматлари мутахассислари, матбуот котибларининг касб этикаси кодексини ишлаб чиқиш ва уни амалиётга жорий этиш таклифи билдирилди.