ҲАР БИР МУРОЖААТ ЭЪТИБОРДА

Ҳурматли фуқаролар!
Карантин даврида осойишталикни таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Департаменти Хоразм вилояти бошқармаси ва вилоят Давлат солиқ бошқармаси озиқ-овқат ва бирламчи истеъмол маҳсулотлари нархларини қатий назоратга олди.
Айрим инсофсиз тадбиркорлик субъектлари ва ноқонуний тадбиркорлик фаолиятини бошлаган фуқаролар томонидан нархларнинг асоссиз оширилишига йўл қўймаслик учун Департаментнинг шаҳар, туман бўлимлари ва туман (шаҳар) солиқ инспекциялари ходимларидан иборат нархларнинг ўзгариши устидан назорат қилиш бўйича махсус ишчи гуруҳлари ташкил этилди.
Аниқланган нархларнинг асоссиз оширилиши ҳолатлари ҳақида зудлик билан Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Хоразм вилоят бошқармаси ва вилоят давлат содиқ бошқармаси бошлиқларига ахборот берилади. Уларнинг ҳар бири бўйича профилактик тадбирлар ўтказилади.
Агарда сиз озиқ-овқат ва бирламчи истеъмол маҳсулотлари нархларининг асоссиз оширилишига дуч келсангиз Хоразм вилоят ДСБнинг (62) 223-10-10 “ишонч телефони” ва департаментнинг (62) 228-50-20 ёки қисқа 1198 рақамли Сall-марказга мурожаат қилишингизни сўраймиз.

Департаментнинг Хоразм вилоят бошқармаси, вилоят ДСБ            Матбуот хизмати