No Picture

УМУМБЕЛГИЛАНГАН СОЛИҚЛАРНИ ТЎЛАШГА ЎТАЁТГАНЛАР ТАШВИШЛАНИШГА ҲОЖАТ ЙЎҚ

03.12.2018 dilnoma.uz

Хоразм вилояти Давлат солиқ бошқармаси ва ҳудудий давлат солиқ инспекцияларида хўжалик юритувчи субъектларнинг ўз вақтида умумбелгиланган солиқ тизимига ўтказиш, солиқ мажбуриятларини бажариш учун қулай шароитларни яратиш, шунингдек, солиқ маъмуриятчилиги самарадорлигини ошириш мақсадида «Маслаҳат хизматларини кўрсатиш» дарчаси ташкил қилинди. 

ИНСОН ҲУҚУҚ ВА ЭРКИНЛИКЛАРИ ҚОНУН БИЛАН МУСТАҲКАМ

02.12.2018 dilnoma.uz

Мамлакатимизда ҳуқуқий демократик давлат ва кучли фуқаролик жамияти барпо этиш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш борасида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар ўз самарасини бермоқда. Жумладан, фуқароларнинг Ўзбекистон Республикаси Конституцияси асосида кафолатланган ваколатли органларга мурожаат этиш ҳуқуқи амалда тўла таъминланмоқда.
Зеро, фуқароларнинг мурожаат қилиш ҳуқуқи инсон ҳуқуқлари таъминланиши ва самарали ҳимоя қилинишининг муҳим омилларидан биридир. Шу боис миллий қонунчилигимизда фуқаролар мурожаатлари масаласига алоҳида ўрин берилган. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департаменти Хоразм вилояти бошқармаси бошлиғи, адлия кичик маслаҳатчиси Ғайратжон Султанов билан бўлган суҳбатимиз ҳам жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқий мурожаатларига қўйиладиган талаблар ва мурожаатларни кўриб чиқиш тартиби хусусида бўлди.

БЎЛҒУСИ КЕЛИН-КУЁВЛАР УЧУН ИННОВАЦИОН МАКТАБ

01.12.2018 dilnoma.uz

«Оила» илмий-амалий тадқиқот маркази, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи марказий кенгаши, Хотин-қизлар қўмитаси ҳамкорлигида Хоразм вилоятида “Бўлғуси келин-куёвлар инновацион мактаби” ташкил этилди. Урганч шаҳридаги Ёшлар марказида  ташкил […]

1 2