Истеъмолга яроқсиз озиқ-овқат маҳсулотларини муомалага киритилишининг олди олинди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Олтинсой туман бўлими томонидан ИИБ  ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Ш.Р. ўз уйининг ёрдамчи хўжалигида яширин цех ташкил этиб, истеъмолчиларнинг ҳаёти ва соғлиғи хавфсизлиги талабларига жавоб бермайдиган ёғ маҳсулотларини ишлаб чиқараётганлиги аниқланиб, ушбу цехдан 717 кг чигит, 1 126 кг қўлбола усулда тайёрланган ёғ  ва бошқа ишлаб чиқаришда фойдаланилган товар моддий бойликлар ашёвий далил сифатида олинган.

Шу каби, Департаментнинг Оқолтин туман бўлими томонидан ИИБ ҳамда ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими ходимлари билан ҳамкорликда Сирдарё туманидаги ЙПХ масканида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Ғ.Х. “Isuzu” русумли юк автотранспорт воситасида фуқаро И.Ю.га тегишли истеъмолчиларнинг ҳаёти ёки соғлиғи хавфсизлиги талабларига жавоб бермайдиган 941 кг қорамол гўштини Тошкент шаҳрида ўтказиш мақсадида олиб кетаётган вақтда ушланиб, ушбу гўшт маҳсулотлари ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жинлят иши қўзғатилиб, ҳуқуқий таъсир чоралари кўрилган.