
Электр тармоқларига ноқонуний уланиш ҳолатлари фош этилмоқда
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Булунғур туман бўлими томонидан ЭТК ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган терговга қадар текширувда “M.t.” МЧЖ масъул шахслари ва бошқалар корхона ишлаб чиқариш биносидаги “МА 310” русумли электр ҳисоблагични ўзбошимчалик билан электрон дастурга киритилмаган бошқа ҳисоблагичга алмаштириб, жами 752,7 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганликлари аниқланган.