СОЛИҚ БИЛИМДОНЛАРИ БЕЛЛАШДИЛАР

Урганч шаҳрида ҳар йили анъанавий тарзда ўтказиб келинаётган «Солиқ билимлари — болаларга!» республика танловининг шаҳар босқичи бўлиб ўтди.

Унда шаҳардаги умумтаълим мактабларининг 1-4-синф ўқувчилари учун «Солиқ мавзусининг суратлардаги тасвири», 5-9-синф ўқувчилари учун «Солиқ мавзусининг ҳикояларда акс эттирилиши», академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари ўқувчилари ўртасида «Ўзбекистон Республикасида солиқ сиёсати» мавзусидаги энг яхши иншо, «Солиқлар нимага тўланади ва нималарга сарфланади?» мавзусидаги компюьтер тақдимоти номинатциялари бўйича беллашувлар ўтказилди.

Танлов доирасида иштирокчилар ўзлари таҳил олаётган таълим муассасасида яратилган шароитлар, мавжуд имкониятлар, сўнгги йилларда мамлакатимида солиқ маъмурчилиги соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мазмун-моҳиятини тенгдошларига кенгроқ тушунтириб беришди.

Шунингдек, иштирокчилар жамиятда солиқ маданиятини юксалтиришга ​​қаратилган таклифларини кўргазмали тарзда томошабинларга намойиш этишди.

Танлов якунларига кўра, «Солиқ мавзусининг суратлардаги тасвири» йўналиши бўйича Урганч шаҳар 1-умумтаълим мактаби ўқувчиси Гўзалой Раймбердиева 1-ўринга лойиқ деб топилиб, танловнинг вилоят босқичига йўлланмани қўлга киритди. «Солиқ мавзусининг ҳикояларда акс эттирилиши» йўналиши бўйича Урганч шаҳридаги 21-сон ихтисослаштирилган мактаб интернати ўқувчиси Гулрух Солиева 1-ўринга сазовора бўлди, «Ўзбекистон Республикасида солиқ сиёсати» мавзусидаги энг яхши иншо йўналиши бўйичв Мафтуна Ботирова, «Солиқлар нимага тўланади ва нималарга сарфланади?» мавзусидаги компюьтер тақдимоти номинациясида эса Урганч нефть ва газ саноати касб-ҳунар коллежи 2-босқич талабаси Гулхаё Ўринова ғолиб чиқиб, вилоят босқичига йўлланмага эга бўлди.

Танлов якунида ҳар бир йўналиш бўйича ғолиб ва совриндорлар ташкилотчилар томонидан диплом ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Бундай танловлар Хоразм вилоятининг Урганч, Ҳазорасп ҳамда Гурлан туманларида ҳам бўлиб ўтди.

 Шоҳзод Азадов,

Хоразм вилояти ДСБ Жамоатчилик билан алоқалар ва

ҳуқуқий ахборот бўлими бош мутахассиси