ЎЗБЕК-ТУРКМАН ЁШЛАРИГА КЕНГ ИМКОНИЯТЛАР

Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиси, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши раиси Қаҳрамон Қуронбоев Туркманистоннинг Махтумқули номидаги Туркманистон ёшлар ташкилоти Марказий Кенгаши раиси Солтангелди Бабаев билан ўзаро англашув меморандумини имзолади.

Эндиликда ўзбек-туркман ёшларининг кенг кўламли ислоҳотлар жараёнида янада фаол иштирок этиш ҳамда ўзаро тажриба алмашиш имконияти янада кенгайди.