ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ – ОЛИЙ ҚАДРИЯТ

Бош қомусимизнинг 2-боб, 13-моддасида “Ўзбекистон Республикасида демократия умуминсоний принципларга асосланади, уларга кўра инсон, унинг ҳаёти, эркинлиги, шаъни, қадр-қиммати ва бошқа даҳлсиз ҳуқуқлари олий қадрият ҳисобланади. Деморатик ҳуқуқ ва эркинликлар Кнституци ва Қонунлар билан ҳимоя қилинади” дейилган.

Айниқса жорий йилнинг  5 май куни Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан имзоланган “Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси қабул қилинганининг 70 йиллигига бағишланган тадбирлар дастури тўғрисида”ги Фармони мазмун-моҳияти замирида ҳам халқимиз турмуш тарзи фаровонлигини яхшилаш, миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенгликни мустаҳкамлаш билан аҳамиятлидир.

Ўтган қисқа дар ичида юртимизда инсон ҳуқуқларини таъминлаш ҳамда ҳимоя қилиш борасда ўзига хос миллий тизим яратилди. Ўзбекистон декларацияси асосида қабул қилинган халқаро конвенциялар ратификация қилниб, инсон ҳуқуқи соҳасида умумэътироф этилган тамойиллар амалиётга жорий этилди. Айниқса, Президентимиз томонидан илгари сурилган “Халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши керак”, деган эзгу ғоя асосида бу соҳа янада ривожлантирилмоқда.

Фармон билан тасдиқланган Тадбирлар дастурида инсон ҳуқуқларига оид халқаро конвенциялар мазмун-моҳиятини кенг тарғиб қилиш, соҳада илмий-маърифий ишларни амалга оширишга алоҳида эътибор қаратилган. Шунингдек, унда давлат, жамият ва фуқароларнинг декларация тамойиллари ва қадриятларига эътиборини кучайтриш, инсон ҳуқуқлари ва эркинларини ишончли муҳофаза этишни таъминлашга қаратилган чора-тадбирларни янада такомиллаштириш каби долзарб вазифалар белгилаб берилган.

Бир сўз билан айтганда, мазкур Фармонда аҳолининг барча қатламлари манфаатларига мос кўплаб вазифалар белгиланганки, уларнинг ижросини таъминланишига барчамиз муносиб ҳисса қўшишимиз лозим.

 

Бобур БОБОЖОНОВ

Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департаментининг

Хива шаҳар бўлими суриштирувчиси