КОРРУПЦИЯ ҚАРШИ КУРАШИШ — АСОСИЙ ВАЗИФА

Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти Хоразм вилояти бошқармаси томонидан “Биз коррупцияга қаршимиз” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.
Унда ҳудудий бўлим ходимлари, соҳа мутахассислари иштирок этди.
Тадбирда асосий эътибор мамлакатимизда аҳолининг ҳуқуқий онги ва маданиятини юксалтириш, жамиятда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш, давлат ва жамият ҳаётининг барча соҳаларида коррупцияга қарши курашиш борасида амалга оширлаётган кенг кўламли ислоҳотларнинг мазмун-моҳиятига қаратилди. Шунингдек, иштирокчиларга мутахассислар томонидан коррупцияга қарши курашиш борасидаги миллий ва халқаро қонунчилик ҳақида атрофлича маълумотлар берилди. Бу борада Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департаменти ҳамда департаментнинг Хоразм вилояти бошқармаси томонидан амалга оширилаётган ишлар, коррупцияга қарши курашиш юзасидан мавжуд ҳуқуқий нормаларни янада такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар ижроси ҳақида сўз юритилди.
Давра суҳбатида Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг Парламентга Мурожаатномаси белгилаб берилган вазифаларга ҳам алоҳида эътибор қаратилди. Хусусан, яширин иқтисодиётга барҳам бериш, инвесторларга солиқларни бўлиб-бўлиб тўлаш имкониятини яратиш, нефт-газ корхоналари харажатларини оптималлаштириш, давлат корхоналарига эгалик стратегияси ишлаб чиқиш масалаларининг пировард мақсади коррупция илдизини қирқишга қаратилгани билан аҳамиятли эканлиги ва бу борада Депарамент органлари ҳам ўз иш фаолиятини аниқ вазифалар ижросига қартаиши лозимлиги таъкидланди.
Давра суҳбатида давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари ўртасида коррупцияга қарши курашиш, мазкур соҳада ташкилий-амалий ва ҳуқуқий механизмларни мустаҳкамлаш соҳасида ижтимоий шерикликнинг мазмун-моҳияти ва ўзига хос жиҳатлари ҳам очиб берилди.
Тадбир иштирокчилари бу соҳада мавжуд қонунчилик ҳамда хориж тажрибаси юзасидан соҳа мутахассисларидан ўзларини қизиқтирган саволларига батафсил жавоблар олдилар. Бу каби тадбирлар бошқарманинг шаҳар ва туман бўлимларида ҳам давом этмоқда.

 

Ғайратжон СУЛТАНОВ
Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департаменти
Хоразм вилоят бошқармаси бошлиғи