ХОНҚАЛИК ҲАМШИРАНИНГ ЖИНОЯТИ ФОШ ЭТИЛДИ

A doctor with dollar bank notes and handcuffs

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент Ахборот хизматининг хабарига кўра, Департаментнинг Хоразм вилоят бошқармаси томонидан ўтказилган тадбирда, Хонқа тумани Тиббиёт бирлашмаси ҳамшираси З.Ю., фуқаро С.С.ни Тиббиёт бирлашмасига ишга кириш масаласини ҳал қилиб бериш эвазига ундан 1200 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан ҳамшира З.Ю.га нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.