КОРРУПЦИЯ ВА МЕДИА МАКОН

Коррупцияга қарши курашиш масаласи доим долзарб бўлган. Ана шу мавзуда журналистларнинг касбий билим ва кўникмаларини оширишда Ўзбекистон журналистларни қайта тайёрлаш маркази алоҳида ўринга эга. Марказ томонидан Буюк Британия элчихонаси билан ҳамкорликда ўтказилаётган семинар-тренинг ва танловлар ҳудудий журналистларни касбий маҳоратини оширишда амалий ёрдам бермоқда.
Бугун Тошкент шаҳрида Марказ томонидан ташкил этилган давра суҳбатида Британия ва Шимолий Ирландия Бирлашган Қироллигининг Ўзбекистондаги элчиси жаноб Тим Торлоу ҳам ўз фикрлари билан дўстона ўртоқлашдилар.
Давра суҳбатида иштирок этгн Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербаевнинг маърузасида шу мавзуда сўз юритилди. Хусусан, «Жамоатчилик назорати тўғрисида»ги Қонуннинг коррупцияга қарши курашишда ижроси, муаммо, камчилик ва журналист маҳорати ҳақида таҳлилий-танқидий ва ўринли фикрлар билдирилди.

Тадбирда шу мавзуда марказий ва маҳаллий ОАВда ижодий материаллари билан фаол иштирок этган журналист ва блогерлар диплом ва совғалар билан тақдирландилар