“ОЛТИН ҚАЛАМ” ХIII-МИЛЛИЙ МУКОФОТИ СОВРИНДОРЛАРИ ТАҚДИРЛАНДИЛАР

Пойтахтимиздаги «Туркистон» саройида  Журналистика соҳасида “Олтин қалам” ХIII Миллий мукофоти учун халқаро танлов ғолиб ва совриндорларини тақдирлашга бағишланган тадбир бўлиб ўтди.

Унда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзолари, Қонунчилик палатаси депутатлари, вазирлик ва идоралар, ижодий ва жамоат ташкилотлари, мамлакатимизда фаолият кўрсатаётган дипломатик корпус ва халқаро ташкилотлар вакиллари қатнашдилар.

Америка Қўшма Штатларининг ЮСАИД дастури Project HOPE халқаро ташкилоти лойиҳаси асосида  номинациялар бўйича мукофот таъсис этди. “Сил касаллигининг олдини олиш ва даволаш масалалари ёритилган энг яхши материал учун» Қашқадарё вилоят телерадиокомпаниясидан Нилуфар Утаганова ва сайтимиз (silning-davosi-bor.uz)нинг энг фаол журналисти хоразмлик Дилрабо Курязовалар тақдирландилар.

Шунингдек, «Сил хасталигига чалинган беморларга нисбатан бағрикенглик» мавзуидаги энг яхши материал учун» номинациясида “Қашқадарё ёшлар спорти” журналисти Ҳулкар Ражабова ғолиб деб топилди.

“Мен ЮСАИДнинг силга қарши кураш Дастурига Ўзбекистонда сил касаллиги тарқалишини олдини олиш борасидаги фаолияти ва ушбу йўналишга қўшган ҳиссамни эътироф этганлари учун ўз миннатдорчилигими билдираман. Мақолаларимда сил касаллиги тўғрисида нотўғри тасаввур ҳосил бўлишининг олдини олиш ҳамда оммага ушбу касаллик таъсирига учраган инсонлар, яъни уни бошидан ўтказган ва ҳозирда унга чалинганлар ва уларнинг оила аъзолари ажратиб қўйилмаслиги лозимлиги, уларга ҳурмат кўрсатиш кераклиги, улар ўз атрофидагиларга ҳеч қандай хавф туғдирмасликларини тушинишларида ёрдам беришга аҳд қилганман”, — дейди мукофот совриндорларидан бири Хулкар Ражабова.

манба: http://silning-davosi-bor.uz/