Касаллик ва руҳий ҳолат

Узоқ давом этадиган касаллик билан даволанаётган беморларнинг руҳий оламида невроз ва стрессларнинг учраши кўп кузатиладиган ҳолатдир.  Уларда узоқ давом этган касаллик оқибатида ўз-ўзига ишончнинг тушиши ва стресс босқичига ўтиши намоён бўлиб туради.

Беморларни психологик қўллаб-қувватлаш мақсадида уларда ўзига бўлган ишончини орттиришда қуйидаги ҳолатларни инобатга олиш ишни самарали ташкил қилишга ёрдам беради. Масалан, стресс сабабли дорилар қабул қилиш билан боғлиқлик ёки шахсий ҳаётидаги муаммолар сабабли юз бериш ҳолатини ҳисобга олиш,

шахслараро муносабатлардаги стигма ва дискриминация шакллларида намоён бўлишига эътибор қаратиш.

Сил касаллигини даволашда руҳий оламнинг аҳамияти

Ҳар қандай вазиятда беморлар ҳаётида учрайдиган турли хил вазиятлар ва уларнинг ўзлари белгилаган “ҳаёт қоидалари”ни ҳам инобатга олиш керак. Беморларда дори қабул қилиш билан боғлиқ муаммолар учраган тақдирда, уни ичишдан бош тортаётгани, соғлиғини яхши томонга ўзгармаётгани ҳақида шикоятлар билан мурожаат қилганда индивидуал суҳбатлар асносида дори преператларининг давомийлигини таъминлаш, унинг шахсий ҳаётидаги аҳамиятини тушунтириш самарали ҳолат бўлиб, бунда қуйидагиларга эътибор қаратиш муҳим:

-дори препаратларининг вазифаси ҳақида тўлиқ тушунча бериш; (одддий, тушунарли, халқона тарзда)

-дори преператларини қабул қилмаган тақдирда касаллик вирусларини организмга ҳужуми ва унда инсонларнинг ҳаёт қадрига таъсир кўрсатиши ҳақида маълумот бериш ва тўғри тартибда тарғибот қила олиш;

— тушунтириш жараёнида дори препаратларини қабул қилиш жараёнида дорига нисбатан беморнинг психологик  жавоб реакциясини инобатга олган ҳолда уни фикрлаш даражасини ўзгартиришга эришиш;

-лозим бўлган тақдирда врач билан келишган ҳолатда дори препаратларини вақтини ёки ичиш ҳолатидаги режимига ўзгартиришлар киритиш.

Шахсий ҳаётидаги муаммолар бўлган беморларни руҳий олами билан ишлаш, уларни ижтимоий-психологик қўллаб-қувватлаш ва оила аъзолари билан психологик ташвиқот ишларини олиб бориш, улар ўртасидаги шахслараро муносабатларда ёшга оид инқироз даврлари, стресс сабаб ва ҳолатларини келиб чиқиш асл моҳиятини Беморга тушунтириб бера олиш, ўзлигини англатишга аниқ йўналтира билиш, шахслараро муносабатларни меъёрий ҳолатга келтириш механизмларини тўғри тақсимлага ўргатиш орқали касалликни енгишга ёрдам бериш мумкин.

Беморларнинг ўз-ўзига ишончини орттиришда энг самарали усусллларидан бири уни ўзи фикрлаётган даражада тушуна олиш, ўзи каби қўллаб-қувватлаш, психологик ҳолати салбий эмоциалар туғдиришига сабаб бўлаётган бўлса Беморни фикрлаш даражасига таъсир ўтказиш билан бевосита боғлиқ. Бу жараёнда қуйидагилар асосий ўрин эгаллайди:

  • Ҳар бир беморнинг шахсий “Мен” ва ўша менга ҳурмат ва қадр-қиммат даражасини кўрсата олиш.
  • Беморни ўз қобиғидан чиқариш мақсадида ички “Мен”ини тушуниш ва мулоқотга тайёрлаш.
  • Уни дунёқараши ва фикрлашига мослашиш ва қабул қилиш.
  • Ўз-ўзини англаш ва англатиш баробарида уни янги фикрлар тенданциясига тайёрлаш.
  • Янги мулоқот усуллари ёрдамида беморни янги ва тўғри қарорлар қабул қилишга ишонтириш ва қўллаб-қувватлаш.
  • Ўзига бўлган ишончни янада мустаҳкамлаш мақсадида тренинглар ташкил қилиш ва унда иштирокини қўллаб-қувватлаш.
  • Эртанги кунга ишончни орттириш учун уни кераклилик ҳиссини уйғотиш ва ҳаёт қадрини сингдириш. 

Ш.Қурбонова,

Мультидисциплинар гуруҳ психологи