ОММАВИЙ ҚАБУЛ ИНСОН МАНФААТЛАРИ УЧУН ХИЗМАТ ҚИЛМОҚДА

 

Бугун давлатимиз раҳбари белгилаб берган вазифалар моҳиятини англаган, зиммасидаги масъулиятни ҳис қилган мутасадди борки, ўзи ёки ташкилоти ва аҳоли ўртасида юзага келган бўшлиқни тўлдириш, халқ билан яқин бўлишга интилиб, мулоқотнинг самарали усулларидан фойдаланмоқда.
Асосий вазифаси халққа хизмат қилиш, уларни рози қилиш эканлигини ўйлаб фаолият кўрсатмоқда. Ва бу ўз самарасини бераётгани сир эмас. Одамларнинг давлат идораларига, раҳбарларга ишончи ортмоқда. Кимга, қандай тартибда мурожаат қилиш кўникмаси шаклланяпти.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2016 йилнинг 28 декабрь куни “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармонни имзолаган эди. Ушбу фармоннинг ижроси доирасида вилоятимизнинг барча ҳудудларида сектор раҳбарлари томонидан аҳоли муаммоларини жойида ҳал этиш мақсадида оммавий қабуллар ташкил этилмоқда.
Куни кеча Тошкент тиббиёт академияси Урганч филиалида Хоразм вилояти ҳокимнинг навбатдаги оммавий қабули ташкил этилди. Қабулда Хоразм вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Ф.Эрманов, вилоят давлат ташкилотлари раҳбарлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Хоразм вилояти Халқ қабулхонаси мутахассислари, вилоят Хотин-қизлар қўмитаси раиси, Ички ишлар ва Солиқ бошқармалари, Прокуратура, Халқ таълими мутасаддилари, Урганч шаҳар сектор раҳбарлари ҳамда туман ҳокимликларининг масъул ходимлари аҳоли билан очиқ мулоқот олиб борди.
Урганч шаҳар аҳолиси учун иашкил этилган мазкур оммавий қабулда 100 га яқин юртдошларимиз ариза, таклиф ва шикоятлар билан вилоят ҳокимига раҳбариятига мурожаат қилди.
Шовотлик тадбиркор инвестор Умрбек Каримов Шовот туманида хусусий тиббиёт клиникаси ташкил этиш ва бу орқали туманга 2,5 миллиард инвестиция киритиш масади билан бўш турган бино ажратиилишида амалий ёрдам сўраб мурожаат қилди.
-Мурожаатим вилоят ҳокими томонидан кўриб чиқиладиган бўлди. Менга Шовот туманидан бўш турган бино ажратилишида тез кунларда амалий ёрдам беришади. Ушбу туманда аҳолига компьютер томография, УЗИ ва бошқа шу каби замонавий тиббиё ускуналар орқали сифатли тиббий хизмат кўрсатишни режалаштирганман. Халқнинг дардини тинглаб, муаммосини жойида ҳал этадиган бундай самарали тизимни йўлга қўйган, тадбиркорларга кенг имконият яратиб бераётган Президентимиздан, ҳукуматимиздан беҳад миннатдорман,-дейди У.Каримов.
Кун давомида ташкил этилган оммавий қабулда аҳолидан 100 дан ортиқ мурожаатлар қабул қилинди. Уларнинг аксарият қисми иш билан бандлик, пенсия, моддий ва ижтимоий ёрдам бериш, савдо ва маиший хизмат кўрсатиш сифатини яхшилаш, қурилиш учун ер ажратиш, имтиёзли кредит асосида намунали уй-жойга эга бўлиш, тадбиркорлик соҳасида иш бошлашага амалий кўмак беришборасидаги масалалардан иборат бўлди. Қабул давомида аҳоли томонидан кўтарилган муаммоларнинг айримлари шу ернинг ўзида ечимини топди.
— Бугунги қабулда фарзандимни Ҳиндистонда даволатишда амалий ёрдам сўраб мурожаат қилдим,-дейди Урганч шаҳар, “Ободлик” маҳалласида яшовчи фуқаро Севара Матниязова. Мурожаатим вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси томонидан ўрганиб чиқилиб, фарзандимнинг жаҳҳорлик опрециясида амалий ёрдам кўрсатиладиган бўлди. Бундай эътибор ва ғамхўрликдан чексиз миннатдорман.
Оммавий қабулда вилоят аҳолисининг оғирини енгил қилиш, турмуш шароитларини янада яхшилаш бўйича ҳам қатор таклифлар билдирилиб, мутасадди вазирлик ва идораларга тегишли топшириқлар берилди. Сайёр қабулда ҳеч бир мурожаат эътиборсиз қолмади. Фуқароларни қийнаб келаётган масалалар баённомага киритилиб, бажарилиш муддатлари белгиланди.
Қабул давомида кўтарилган муаммолари ечимини топган жуда кўп юртдошларимизнинг юз-кўзи чақнаб, кўтаринки кайфиятда чиқаётганини кўриб мамнунлик ҳис этдик.
– Иссиқхона қуриш учун ер ажратиш масаласида тегишли идораларга кўп мурожаат қилиб, ижобий жавоб ололмаган эдим, – дейди Урганч тумани Чаккашоликор қишлоғидан фуқаро Равшан Зарипов. – Мана, вилоят ва туман ҳокимлиги мутасаддилари ўз тадбиркорлигимни бошлашим учун барча зарур шароитларни яратишга ваъда берди. Ер ажратиш масаласи уч кун ичида ҳал қилинадиган бўлди.
Албатта, оммавий қабулни кузатиш давомида аҳолидан тушаётган мурожаат ва шикоятларнинг кўп қисми ўша жойда мутасадди ташкилот ходимлари зиммасига юклатилиб ҳал қилинганлиги кўпчилик аҳолини қувонтирди.
Таъкидлаш лозимки, мустақиллик йилларида эришилган барча ютуқ ва марралар, инсонпарварлик руҳи билан йўғрилган ислоҳотлар халқимиз турмушининг янада юксалиши, мамлакатимиз ободлиги ва тараққиётини таъминлаш, юксалтириш йўлидаги тинимсиз ҳаракатлар экани ҳаммамизга аён. Бугунги кунда Давлатимиз раҳбари халқ дарди билан яшаб, хонадонма-хонадон юриб, кишилардан ҳол сўраётган, уларнинг ўй-хаёли билан яшаётган бир пайтда, ўзини мана шу юртнинг жонкуяр фарзанди, фуқароси деб билган ҳар бир инсон, қолаверса, ташкилот раҳбарлари энди ҳаётга теран фикр, фидойилик ва янгича нигоҳ билан назар ташлаши, фаолият олиб бориши лозимлиги айни ҳақиқатдир.

Дилрабо КУРЯЗОВА
журналист