КОРРУПЦИЯНИ ОЛДИНИ ОЛИШДА ФАКТ-ЧЕКИНГ, ДАТА ЖУРНАЛИСТИКА МУҲИМ

Урганч шаҳрида Ўзбекистон журналистларни қайта тайёрлаш маркази томонидан “Коррупцияга қарши курашишда оммавий ахборот воситаларининг роли” мавзуида оммавий ахборот воситалари, фуқаролик жамияти институтлари вакиллари учун семинар тренинг ташкил этилди.
Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси билан ҳамкорликда ўтказилган лойиҳада коррупцияга қарши курашишнинг ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш, бу иллатга бутунлай барҳам йўлида давлат, жамият ва оммавий ахборот воситаларининг саъй-ҳаракатларини сафарбар этишга алоҳида эътибор қаратилди.
Вилоят журналистлари, блогерлар ва ахборот хизматлари вакиллари иштирок этган тренингда асосий эътибор дата-журналистика имкониятларидан фойдаланган ҳолда оммавий ахборот воситалари вакилларининг коррупция ҳолатларини ёритиш салоҳиятини оширишга ҳамда давлат ва фуқаролик жамияти институтлари билан ҳамкорлигини кучайтиришга қаратилди.

Иштирокчилар гуруҳларда дата-журналистика инструментлари асосида коррупцияга оид таҳлилий, журналистик суриштируви материалларини тайёрлаб, очиқ маълумотлар базалари билан ишлаш, маълумотларни текшириш (факт-чекинг) мавзуларида амалий машғулотларда фаол иштирок этдилар.