Ер майдонларини сотмоқчи бўлган фирибгарлар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қўрғонтепа туман бўлими томонидан ДХХ ва ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Т.Х. “Озод” МФЙ ҳудудидаги “А.А.” МЧЖга қарашли бўлган 1 гектар ер майдонини фуқаро Л.Т.нинг номига расмийлаштириб олиб бериши эвазига 3 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далилар билан ушланган.

Ҳайдовчилик гувоҳномалари олиб беришни ваъда қилган автомактаб ходимлари ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тахиатош туман бўлими томонидан ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда “А.-22” МЧЖ автомактаби ўқитувчиси Р.Е. фуқаро А.К.ни ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун имтиҳондан ўтказиб бериши эвазига 3,2 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.