
УН МАҲСУЛОТЛАРИ ТИЗИМЛИ ЕТКАЗИБ БЕРИЛМОҚДА
Аҳолини озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш мақсадида Хоразм вилоят прокуратураси, Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Хоразм вилояти бошқармаси, унинг ҳудудий бўлимлари ва маҳаллий ҳокимликлар билан ҳамкорликда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 15 апрель кунги йиғилиш баёнидан келиб чиқиб, давлат ресурсларидан ажратиладиган ун маҳсулотлари 350 дан ортиқ арзонлаштирилган савдо дўконларига, деҳқон бозордарига, нон ва макарон маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи корхоналарга тўғридан-тўғри шартномалар асосида етказиб берилмоқда.