ЎЗБЕК-ТУРКМАН ЭЛИНИНГ ЭРКА ҚИЗИМАН

Мени Туркманистонда ҳамма ўзбек қиз дея атарди, бу ерда эса ҳамма мени туркман қиз, дейди.  Курсдошларим доимо мендан Туркманистон ҳақида, туркман тенқурларимиз ҳаёти хусусида қизиқиб турли  саволлар беришиди. Мен уларга батафсил сўзлаб бераман. Очиғи шундай пайтларда мен Ашхободни, у ердаги дўстларимни жуда соғинаман. Қалбимнинг бир бўлаги гўё Турманистонда қолгандек туюлади баъзан. Мен Ашхободда турман маданияти, урф одатлари, тарихи ҳақида кўп нарсалар ўргандим. Туркман тилидаги мактабда ўқиганим боис ҳалигача ўзбекча гапирганимда ҳам туркманча талаффуз сезилиб туради.

Асли ўзим хивалик гиламдўзлар авлодиданман. Тақдир тақозаси билан ота-онам Ашхобод шаҳрида очилган гиламчилик фабрикаси очилиши муносабати билан Хива гилам комбинати томонидан ишга  юборилгач  туркман элида қолиб кетишади. Хивада туғилган бўлсамда, 8 синфни тугатгунга қадар Турманистон пойтахти Ашхобод шаҳрида ўсиб улғайдим, шаҳардаги 96-сон мактабда ўқидим.  Туркманистонда яшаган давримда мактабдаги барча тадбирларда ўзбек қизи сифатида фаол иштирок этиб, тенгдошларим орасида ўзбек маданиятини имкон қадар тарғиб қилар ва уларга доимо она шаҳри Хива шаҳри ҳақида ҳикоя қилар эдим.   Ашхободдан Хоразмга ҳар меҳмон бўлиб келганда, мени Ватанга бўлган соғинч ҳисси чулғаб оларди. Охири мен бувимлариникида қолиб, ўқишини ўз юртимда давом эттира бошладим. Бугунги кунда Тошкент Ахборат технологиялар Университетининг Урганч филиали қошидаги академик лицейнинг 2-курс ўқувчисиман.

Бугунги кунда мен чинданам туркман ҳалқи маданияти ва урф одатларини Хоразмдаги тенгдошларим орада тарғиб этишга ҳаракат қилмоқдаман. Ҳозирда Муҳтарам Президентимизнинг ёшларга яратиб бераётган имкониятлардан фойданалиб, ўз тадбиркорлик фаолиятим билан шуғуллана бошладим.  Ёшлигимдан тикувчиликка қизиққанлигим сабабли, ўзим ташкил этган ўзбек-туркман либослар дизайн марказида  нақшинкор  туркманча  либослар ишлаб чиқишни бошлаяпман. Менинг энг катта орзуларимдан бири ўзбек ва туркман миллий либосларининг элементларидан фойдаланиб, ўзига хос ҳам тарихий, ҳам замонавий кўйлаклар дизайнини яратиш.

Менинг энг катта ютуқларимдан бири ўтган йили менга Хоразм вилоят ёшлар марказида  Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат  Миромонович билан учрашиш ва суҳбатлашиш  насиб этди. Юртдошимиз ушбу суҳбатда мени Туркманистон Президенти Қ. Бердимуҳамедов ташрифи чоғида албатта таклиф қилишга ваъда берди. Мен Туркманистон Президенти  ташрифини интиқлик билан кутиб, ўзига хос совға тайёрлаяпман. Насиб қилса мен иккала Президентга миннатдорчилик билдириш туркман ва ўзбек дўстлигини янада ривожлантириш, икки қардош миллатни яқинлаштириш борасида амалга ошираётган улкан ишлари учун мен каби ўзларини икки элнинг тўлақонли фарзанди деб ҳисобловчи тенқурларим, бир бири билан қариндош-уруғчилик ва қудачилик ришталари билан боғланиб кетган юртдошларим номидан миннатдорчилик  билдиришни орзу қиламан.

Муҳайё Ражабова

ТАТУ Урганч филиали қошидаги

академик лицей ўқувчиси