ИККИ ДАВЛАТ ЎРТАСИДА ҚЎШМА БАЁНОТ ИМЗОЛАНДИ

Президент матбуот хизмати хабарига кўра, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов Қўшма баёнотни имзоладилар.  Мазкур учрашувда ҳудудлараро ҳамкорликни ривожлантириш, савдо уйлари очиш, ишбилармонлар кенгаши ташкил этиш бўйича, шунингдек, транспорт, транзит, қишлоқ хўжалиги, фан-техника, касаба уюшмалари, спорт ва бошқа соҳаларга доир 17 та ҳужжат имзоланди.

Бундан ташқари, ташриф доирасида олий ўқув юртлари ўртасида ва ахборот-коммуникация соҳаларида 15 ҳужжат қабул қилинди.

Оммавий ахборот воситалари вакиллари билан учрашувда Президентлар музокаралар, одатдагидек, очиқ ва самимий, ишчанлик руҳида ўтганини, эришилган келишувлардан хурсандлигини таъкидладилар.