КЕЛИНЛИК МАДАНИЯТИ

16.02.2019 dilnoma.uz

Қадимги Хитойда турмушга чиққан қиз эрининг уйида яшаб, унга ва унинг онасига хизмат қилиши керак эди. Шундай урф-одатларга мувофиқ турмуш ўртоғининг хонадонида яшаб келаётган бир қиз тўйдан кейин қайнонасининг гиналарига чидай олмабди. Шу боис ундан қутулишга қарор қилибди.

СИЛГА ҚАРШИ КУРАШ ХИЗМАТЛАРИ СИФАТИ ЯХШИЛАНДИ

Силга қарши курашнинг «Бемор – эътибор марказида» (ингл. patient-centered) модели тақдим этилди.
Дастур кўмагида 2600 дан зиёд муттахассислар ва жамоат етакчилари эндиликда тиббиёт муассасаларида ва маҳаллий шароитларда, сил ва КДТСК турлари билан касалланган беморларга йўналтирилган «Бемор – эътибор марказида» сифатли тиббий хизматини амалга оширишмоқда.

USAIDНИНГ СИЛГА ҚАРШИ КУРАШ ДАСТУРИ

USAID барчани, жумладан аҳолининг ҳимояга муҳтож қатламларини янада самаралироқ, сил профилактикаси, диагностикаси ва даволаш билан таъминлаш орқали Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Силга қарши кураш миллий дастурини қўллаб-қувватлайди. Силга қарши USAID дастурининг умумий қиймати 7,6 миллион АҚШ долларига тенг бўлган 5 йиллик режасининг асосий мақсади бу – Ўзбекистонда сил билан боғлиқ муаммоларни камайтириш ва сил касаллигининг кўп дориларга турғун (КДТСК) турлари ривожланишининг олдини олишдир.

ЯШИРИН ИҚТИСОДИЁТ ҲАМ КОРРУПЦИЯ

11.02.2019 dilnoma.uz

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Хоразм вилояти бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлимлари томонидан ўтган 2018  йил давомида аниқланган қонунбузилиш ҳолатлари юзасидан 188 та жиноят ва 275 та маъмурий ҳуқуқбузарликка оид ишлар қўзғатилди. Давлат бюджетига  12970,8 миллион сўм қўшимча солиқ ва молиявий жарималар ҳисобланиб, бюджетга 7685,7 миллион сўми ундирилишига эришилди. Давлат ва жамоат манфаатларига 11243,7 миллион сўм миқдорида зарар етказилганлиги аниқланиб, 3596,7 миллион сўми қопланди. Шунингдек, 2304,6 миллион сўмлик ноқонуний муомалага киритилган товар моддий бойликлар ашёвий далил сифатида олиб қўйилди.

БАХТЛИ ОНЛАРНИ ДАРДЛИ ДУНЁГА АЛИШМАНГ

Электрон почтамга келган навбатдаги хат ана шу сўзлар билан бошланган экан. Хат муаллифи 40 ёшдан ошган, чекка қишлоқлардан бирида яшовчи, уй бекаси ва 4 нафар боланинг онаси Холида опа экан. Холида опа ушбу хатида турмуш ўртоғи Ботир аканинг синовли ҳаёти ҳақида сўз юритган. Уни сизга ҳам илинишни лозим топдим, азиз ўқувчим!

ДИНИМИЗДА ИСРОФ ҚАТТИҚ ҚОРАЛАНГАН

10.02.2019 dilnoma.uz

«Исроф» сўзи арабча бўлиб, унинг маъноси “ҳар бир ишда ҳаддан ошиш” маъносида келади. Исроф динимизда қаттиқ қораланган. Қуръони каримда исрофнинг нақадар ёмон хислат экани ҳақида ўнлаб ояти карималар бор.

ВАЛЮТАФУРУШЛАР ФАОЛИЯТИ ФОШ ҚИЛИНМОҚДА

10.02.2019 dilnoma.uz

Президентимизнинг “Валюта сиёсатини либераллаштириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони ҳамда “Банк хизматлари оммабоплигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, юртдошларимизга валюта маблағларини тез ва қулай айирбошлаш учун катта қулайликлар яратилди. Лекин хали-ҳамон осон ва мўмай даромад топишни кўзлаб, ноқонуний валюта олди-сотдиси билан шуғулланаётган шахслар афсуски учраб турибди.

ОНА СУТИ — БОЛА СОҒЛИҒИНИНГ ГАРОВИ

08.02.2019 dilnoma.uz

Ислом дини инсониятнинг дунё ва оҳират ҳаётида бахт-саодатга эришиши учун йўл-йўриқ кўрсатадиган илоҳий таълимот ҳисобланади. Маълумки, ислом шариати жамият ҳаётидаги деярли барча масалаларга жавоб топиб келган. Динимиз бошқалар арзимас деб қараган ишларга ҳам катта аҳамият беради. Оила — бу муқаддас даргоҳ, соғлом бола эса, ҳар бир ота-онанинг эзгу орзуси, қувончи, қолаверса,бутун жамият ва мамлакатнинг таянчидир.

ҚАЙНОНА БИЛАН КЕЛИН ОРАСИДАГИ ОДОБ

05.02.2019 dilnoma.uz

Ислом динида илм эзгуликлари ҳақида кўп нарса ёзилган. Унда «ҳар нарсани ўзингга раво кўрсанг, уни бошқага ҳам раво кўр,» деган ҳадис бор. Келинлар ҳақида сўз кетганда бу қоидани ҳотирада тутиш лозим бўлгани учун сўз бошида уни зикр этдик.

1 2