Профилактика куни ва йўл ҳаракати хавфсизлиги

Хоразм вилоятида 2017 йилнинг дастлабки тўртвилоят йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси томонидан таълим муассасалари, маҳаллар, йўловчи ташиш уюшмалари, ҳайдовчиларни тайёрлаш ўқув ташкилотлари, автомобилларни таъмирлаш устахоналари ҳамда бошқа корхона ва ташкилотларда 100 дан ортиқ профилактик тадбирлар ташкил этилди.

Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан мамлакатимизда ҳар пайшанба – Профилактика куни сифатида белгилангани ва шу асосда тегишли тадбирлар амалга оширилаётгани жойларда турли ҳуқуқбузарлик ва жиноятлар содир этилишининг олдини олишга хизмат қилмоқда.

Вилоятимизнинг шаҳар ва туманларда ўтказилган шундай тадбирларда шаҳар ва туманлар ҳокимлиги, ички ишлар, суд, прокуратура ходимлари, ўзини ўзи бошқариш органлари ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этмоқдалар.

Тадбирлар доирасида маҳаллаларда “Ўз уйингни ўзинг асра!”, “Огоҳлик – давр талаби” мавуларида учрашувлар ташкил этилмоқда.

Давра сухбатларида авваламбор амалдаги йўл ҳаракати қоидаларига қатьий амал қилиниши, ҳайдовчилар ва пиёдалар ўртасида ўзаро ҳурмат ва маданиятни  шакллантириш,  фуқаролар онгига   йўл   ҳаракати  қоидаларинипухта сингдиришга асосий эътибор қаратилмоқда.

Таълим муассасаларига ўтказилган учрашувлар давомида йўл белгилари ва ётиқ чизиқларнинг аҳволи ўрганилиб, 4 та жойда пиёдалар ўтиш ётиқ чизиқлар чизилди.

Вилоятнинг транспорт ҳаракати серқатнов бўлган ҳудудларида йўл-транспорт ҳодисаларини содир этилишини барвақт олдини олиш мақсадида ўтказилган рейд тадбирида жами 521 та йўл ҳаракати қоидабузарлиги аниқланди. Шуларнинг 217 таси йўл-транспорт ҳодисасини келтириб чиқарувчи қўпол қоидабузарликларни, 15 таси маст ҳолда транспорт бошқариш, 109 таси белгиланган тезлик меъёридан ошириш, 33 таси қувиб ўтиш қоидабузарликларини ташкил қилади.

Бундан ташқари, Гурлан ва Хива туманларида солиқ ва “Ўзавтодарётранс” агентлиги вилоят бўлими билан ҳамкорликда ноқонуний йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланиб юрган шахсларни аниқлаш борасида ўтказилган рейд тадбирлари давомида 1414 та транспорт воситалари ҳайдовчиларининг ҳужжатлари текширилиб, ноқонуний йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланиб юрган 8 та ҳолат аниқланиб, ҳужжатлаштирилди, 36 та транспорт воситалари вақтинча жарима майдонига қўйилди.

“Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”да аҳолининг йўл ҳаракати қоидаларига риоя этишлари, ҳайдовчиларнинг ҳушёрлигини янада оширишга, бошқарма ишонч телефонига келган мурожаатларга ечим топишда ҳамда профилактик тадбирлар тарғиботига алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Вилоят ҳудудида йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш, йўл-транспорт ҳодисаларини олдини олиш борасидаги ишларнинг самарадорлигини ошириш юзасидан тегишли давлат ва жамоат ташкилотлари билан ҳамкорликдаги ишлар белгиланган тадбирлар режаси асосида давом эттирилмоқда.

Октябрь Каримов,

Хоразм вилояти ИИБ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси катта инспектори, майор