ВИЛОЯТ ҲОКИМИ ЁШЛАР БИЛАН УЧРАШДИ

Хоразмда Ўзбекистон Ёшлар итиифоқи Хорамз вилоят Кенгаши ва вилоят ҳоқимлиги томонидан «Ҳоким ва ёшлар» учрашуви ташкил этилди. тадбирда давлат ва нодавлат ташкилотлари раҳбарлари, банк муассасалари вакиллари, вилоятнинг фаол ёшлари ҳамда ОАВ  вакиллари иштирок этдилар.

Тадбир аввалида вилоят ҳокими в.б. Ф.Эрманов Президентимизнинг ёшларга йўллаган байрам табригини ўқиб эшиттирди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг 2018 йил 28 июнда қабул қилинган “Мард ўғлон” Давлат мукофоти билан тақдирлаш тўғрисида”ги қарорига кўра, мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларда фаоллик кўрсатиб, ўзининг билим ва иқтидори, ҳалол ва самарали меҳнати билан Ватанимиз тараққиётига муносиб ҳисса қўшиб келаётган, юксак маънавиятли, мустақил фикрловчи, қатъий ҳаётий позиция, кенг дунёқараш ва юқори салоҳиятга эга, юрт истиқболи учун масъулиятни ўз зиммасига олишга қодир бўлган фидойи ва мард ўғлонларимизни муносиб рағбатлантириш мақсадида бир гуруҳ иқтидорли йигитлар “Мард ўғлон” давлат мукофоти билан тақдирланди.

Хоразм вилоятидан Урганч давлат университетининг 1-босқич талабаси Зафар  Аллабергенов ва  Ўзбекистон Миллий университетининг 4-босқич талабаси Ҳакимбой Эгамберганов «Мард ўғлон» Давлат мукофоти билан тақдирланди.

Вилоят ҳокими В.Б. ф.Эрманов Президент қарорига кўра “Мард ўғлон” давлат мукофотига сазовор бўлган икки нафар йигитга ушбу мукофотни тантанали топширди. Уларга давлат мукофоти кўкрак нишони, қимматбаҳо қўл соати ҳамда энг кам ойлик иш ҳақининг 50 баравари миқдорида пул мукофотлари тақдим этилди.

– Бугун мен бахтли ёшлардан бириман, – дейди «Мард ўғлон» Давлат мукофоти соҳиби Ҳакимбой Эгамберганов. –  Муҳтарам Юртбошимиз томонидан менга билдирилган ишончни ғайрат-шижоат билан оқлашга ҳаракат қиламан. Келажакда магистратура йўналишида ўқишимни Италиянинг нуфузли олийгоҳларида давом эттириб, математика йўналишида хорижда олган билим ва тажрибамни Ўзбекистонимизнинг ривожи йўлида сафарбар этишни, Ал Хоразмий бобомизнинг ҳақиқий издошлари аман.

Тадбир давомида ёшлар тадбиркорлик, санъат, фан, таълим ва маданият йўналишида ўз лойиҳаларини амалга ошириш борасидаги янги таклифлари билан ўртоқлашдилар. Учрашувда сўзга чиққанлар мамлакатимизда ҳар тарафлама соғлом авлодни камолга етказиш, уларнинг ўқиб, изланиши ва истеъдодини кенг намоён этиши учун зарур шароитларни яратиб, муносиб рағбатлантириш, ёш оилаларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш давлатимиз белгилаб олган сиёсатнинг устувор йўналишига айланганини алоҳида таъкидладилар.