ТЕКИНИ ТЕШИБ ЧИҚДИ

Бугун тадбиркорлик билан шуғулланиб, ҳам ўзига ҳам жамиятга наф келтираётган фуқароларни қўллаб-қувватлаш, уларга зарур шароит яратиб бериш вазифалари устувор бўлган бир даврда, нафс қулига айланган айрим фуқароларнинг йўқ жойдан муаммо туғдириб, бир-нималик бўлиб қолишга уринаётгани мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотлар жараёнига салбий таъсир ўтказмоқда. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департаменти Хоразм вилояти бошқармаси ва Хонқа тумани бўлими томонидан тадбиркорлик субъектлари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан  ҳамкорликда ўтказилган тадбирда ана шундай ҳолатга чек қўйилди.

Хонқа туманида яшовчи фуқаро Йўлдош Хусанов (исм, фамилиялар ўзгартирилган) тумандаги фермер хўжаликларнинг бирида иш бошқарувчи бўлиб ишлаб келган. У хўжалик раҳбарининг рухсатисиз, фермер хўжалигига қарашли 8 гектар ер майдонини фуқаро Шокир Собировга 27 миллион сўмга сотишга бел боғлаган.

Ноқонуний ҳаракатдан норози бўлган Йўлдош Хусанов ушбу жиноий ишга барҳам бериш мақсадида Департаментнинг вилоят бошқармасига ариза билан мурожаат қилган.

Унга асосан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Хусанов 8 гектар ер майдони эвазига фирибгарлик йўли билан фуқаро Собировдан 27 миллион сўм пулларни олаётган вақтда ашёвий далиллар билан ушланди. Ноқонуний даромад орттиришни кўзлаб қинғир йўл билан нотўғри манзил сари отганланган фирибгарнинг ҳатти-ҳаракати узоққа чўзилмади.

Ушбу ҳолат юзасидан Ш.Собировга нисбатан қонуний тартибда жазо тайинланди.

 

 

Аминбой ҚАЛАНДАРОВ

Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департаменти

Хоразм вилояти бошқармаси катта инспектори