Ёшлик, дўстлик, истеъдод фестивали

Шанба куни эрталабданоқ Урганч шаҳрининг барча таълим даргоҳлари, мусиқа ва санъат мактаблари, театр ва ҳиёбонлар ёшлар билан гавжум бўлди. Ўтган ҳафта давомида вилоятимизнинг барча туманларида кўтаринки руҳда ўтказилган “Ёшлар ҳафталиги” фестивали Урганч шаҳрида қарийиб 3 мингдан ортиқ ёшларни қамраб олди. Жалоладдин Мангуберди ҳиёбонида бўлиб ўтган “Китоб байрами” лойиҳаси ўқувчиларда катта таассурот қолдирди. Мазкур лойиҳа доирасида ёшлар учун “Китоб байрами” кўргазмаси ҳамда “Мутолаа” акцияси ташкил этилади.

Бугунги китоб байрами менга жуда ёқди, — дейди, Урганч шаҳридаги 28-сонли ўрта мактабнинг 3-синф ўқувчиси Шаҳризода Каримова. – Мен ўз тенгдошларимга “Амир Темур тузуклари” дан, Зулфия хоним шеърларидан айтиб бердим. Байрамда кўп дўстлар орттирдим. Мустақил Ўзбекистонимизнинг бахтли боласи эканлигимдан фахрланаман.

Тадбир доирасида ташкил этилган “Диний экстремизм ва терроризм – ёшлар келажагига таҳдид”лойиҳаси  Урганч шаҳридаги Ўзбекистон Бадиий Академияси тасарруфидаги Хоразм вилояти ихтисослаштирилган мактаб-интернатимактаби давом этди. Унда ўқувчи ва талабар ўртасида интернет тармоғида ёшларни экстремизм ва терроризмдан огоҳ этишга бағишланган инфографика, графика, фотослайд, расмлар танловлари ўтказилди. Танловда фаол иштирок этган ёшлар ташкилотчилар томонидан тақдирландилар. Мазкур таълим даргоҳида ўқувчи қизлар шеър ва қўшиқлар ижро этдилар.

“Ёшлар ҳафталиги” фестивалининг якуний қисми Урганч шаҳридаги “Ёшлик” спорт мажмуасида бўлиб ўтди.

Унда вилоят ҳокими П.Бобожонов иштирок қилиб, барчани ёшлик, дўстлик, иқтидор байрами бўлган фестивал билан қутлади. Юртимиз ёшларига билим, истеъдодини кенг намоён қилишлари учун яратилган имкониятлар ва улардан оқилона фойдаланаётган ўқувчилар, йигит- қизларнинг ютуқларига тўхталди.

Ҳафталик давомида ташкил этилган тарғибот тадбирларининг фаол иштирокчилари, ҳамкор ташкилотлар вакиллари бир қатор номинациялар бўйича тақдирландилар.

Фестивалнингҳарбиркуниунутилмастаассуротларга бой бўлди.

Мазкур тадбир доирасида Гурлан туманидаги 9-сонли болалар мусиқа ва санъат мактабида ташкил этилган давра суҳбатида туман ёшлари лойиҳа тарғиботчиларини шодон кутиб олишди, — дейди истеъдодли санъаткор Санъат Сафо. -Бу ерда ўқувчиларга яратилган шароит, болажонларнинг қобилиятини кўриб тўлқинланиб кетдим. Мазкур санъат даргоҳида замонавий мусиқа асбоблари, мусиқа ва санъат тўгараклари ёшлар иҳтиёрида. Диёримизнинг ўғил-қизлари бугун чинакам маънода меҳр ва беқиёс ғамхўрлик қучоғида улғайишмоқда. Улардан келажакда машҳур санъаткорлар, ижодкорлар етишиб чиқади, албатта.

Янгиариқ маиший ҳизмат касб-ҳунар коллежида ташкил этилган давра суҳбатида қишлоқ ёшлари тарғиботчиларни қувонч билан кутиб олдилар. Мазкур учрашувда иштирокчилар кейинги йилларда янада ободбўлаётган шаҳар ва қишлоқлар, аҳолининг мароқли ҳордиқ чиқариш учун барпо этилган марказлардаги шарт-шароитларни қувонч билан таъкидладилар. Тадбир жараёнида қишлоқ ёшлари ҳам ўз истеъдодларини намоён қилишди.

— Биз билан бирга қўшиқ куйлаб, рақсга тушган ўғил-қизларнинг иқтидорини кўриб янада хурсанд бўлдик, — дейди Ўзбекистон Халқ артисти Гулора Раҳимова. – Тадбир доирасида ташкил этилган “Нуронийлар эъзозимизда” лойиҳаси бўйича кекса инсонлар хонадонига ташриф буюриб, уларнинг ҳолидан хабр олдик. Улар билар мустақиллик туҳфа этган ютуқлар юзасидан ўртоқлашдик. Куй-қўшиқлар ижро этдик.

“Ёшлар” ҳафталиги” фестивалида иштирок этган энг фаол йигит-қизлар  “Ёшлик” спорт мажмуасида ташкил этилган концерт дастурида иштирок этиб, ўзларининг ғайрат ва қувончларини севинч билан қайд этдилар.

— Мен кўп чет давлатларда бўлганман, кўп тадбирларда иштирок этганман. Кўплаган спорт иншоотларини кўрганман. Аммо, Хоразм вилоятидаги ушбу спорт мажмуасини кўриб юрак-юракдан қувондим. Бу ерда бир вақтнинг ўзида 20 та тўгаракда машғулотларни олиб бориш мумкин экан. Шунингдек, Хоразмлик ёшларнинг кенг қиррали истеъдоди фестивал кунлари янада ёрқин намоён бўлди. Тўғриси воҳа ёшларининг фаоллигига эътиборим чексиз, — дейди кино ва театр актёри Мирза Азизов.

Ёшлар фестивали таниқли санъат юлдузлари, истеъдодли ёшлар томонидан тайёрланган мусиқали дастур билан якунланди.