ЖУРНАЛИСТЛАР ЭТИКА КОДЕКСИ «ЮКСАЛИШ» НИГОҲИДА

Тошкент вилоятининг «Бўстонлиқ» туманида «Юксалиш» умуммилий ҳаракати томонидан Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси ҳамкорлигида журналист ва блогерлар учун «Ўзбекистонда журналистика соҳасида ҳалқаро этика стандартларини илгари суриш» лойиҳаси доирасида тренинг ташкил этилди.

Тадбирда Республиканинг барча ҳудудларидан Журналистлар форумида таҳлилий мақолалари билан фаол иштирок этган журналист ва блогерлар иштирок этмоқда. Тренингда халқаро журналист, Кореялик эсперт, доктор Сеол Вонтай ҳамда медиа тренер, доцент Беруний Алимов миллий журналистикага халқаро этикани жорий этиш масалалари ҳамда таҳлилий материаллар тайёрлашда журналистик этикага риоя қилиш масалалари муҳокама ээтилмоқда.

-Тренинг учун «Юксалиш» ҳаракатига ташаккур,  — дейди, Кореялик доктор Сеол. Тренингда ёш ва фаол журналистларга, блогерларга онлайн журналистика этикаси, халқаро журналистика этика қоидалари ҳамда журналистларнинг касб этикаси кодекслари ҳақида муҳим маълумотларни бериб ўтаман. Бу мавзу амалиёт учун жуда муҳим.

Тренингда этика кодекси билан қонунлар ўртасидаги боғлиқлик масалаларига ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Тадбир жонли, интерактив ва илмий-амалий, назарий фактларга асосланган ҳолда давом этмоқда.