ЕРГА ЭГАЛИК ҲУҚУҚИ ҚАНЧА?

Шовот тумани “Янгитурмуш” маҳалласида яшовчи фуқаро У.А. Департаментнинг Хоразм вилоят Шовот туман бўлимига ариза билан мурожаат қилди. Унда кўрсатилишича “Қиёт” қишлоғида истиқомат қилувчи фуқаро М.С. унинг тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш истагида юрганлигидан хабар топиб, унга шу қишлоқдан 600 кв метр ер майдони ажратилишида туман архитектура ва қурилиш бўлимида ишловчи мансабдор танишлари орқали ёрдам беришини айтган. Бу ишларни битириш учун эса олдиндан 7 миллион сўм ва эгалик ҳуқуқи белгилаш тўғрисидаги қарор чиқартирилгандан кейин яна 3 миллион сўм, жами 10 миллион сўм пул беришини талаб қилган.
Шунга асосан, Департаментнинг Хоразм вилоят бошқармаси ва Шовот туман бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда Шовот тумани “Тупроққалъа” маҳалласида яшовчи фуқаро М.С. ҳамқишлоғи У.А.га ваъда қилган ер майдони учун сўралган пулнинг 5 миллион сўмини олаётган пайтда Департамент ходимлари томонидан ашёвий далиллар билан қўлга олинди.
На чора қилмиш қидирмиш деганларидек, энди ҳуқуқбузар ўз қилмишларига яраша қонун олдида жавоб беришига тўғри келади. Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Департаментнинг Шовот туман бўлими томонидан ҳуқуқбузарга нисбатан ҳуқуқий таъсир чоралари кўрилмоқда.

Тўлқин ИСКАНДАРОВ
Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департаменти
Хоразм вилоят бошқармаси     бўлим бошлиғи