ҚАСАМЁДИНИ УНУТГАН ШИФОКОР

Жамиятимизда соғлиқни сақлаш масаласи ҳар бир одамнинг кундалик ҳаётига тўғридан-тўғри дахлдор бўлиб, бу борадаги муаммолар аҳолининг саломатлигига, охир-оқибатда жамиятнинг ижтимоий кайфиятига, ҳалқнинг давлатга, ҳукуматга бўлган ишончига, хеч шубхасиз, энг кучли таъсир кўрсатадиган соҳалардан бири ҳособланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев томонидан соғлиқни сақлаш тизимини янада такомиллаштириш юзасидан олиб борилаётган ислохатлар мамлакатимизда аҳолига кўрсатиладиган тиббий хизматлар сифатини тубдан оширишга соғлиқни сақлаш давлат тизимининг кадрлар салохиятини мустахкамлашга, давлат тиббиёт муассасалари ва соғлиқни сақлашни бошқариш органлари ходимларини моддий рағбатлантиришни кучайтириш чора-тадбирлари амалга оширилаётган бир пайтда афсуски қасамёдини унутган шифокрлар хам йўқ эмас.
Жумладан, фуқаро Б.Шарипов (исми фамилиялари ўзгартирилган) Департаментнинг Урганч шаҳар бўлими бошлиғи номига, Республика Шошилинч тез тиббий ёрдам илмий маркази Хоразм филиали шифокори И.Мақсудов жаррохлик амалиётини ўтказиш эвазига 800 000 сўм пулларни талаб қилаётганлиги сабабли қонуний чора кўришни сўраб мурожаат этган.
Мазкур ариза юзасидан Департаментнинг Урганч шахар бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тадбирда, Республика Шошилинч тез тиббий ёрдам илмий маркази Хоразм филиали шифокори И.Мақсудовфуқаро Б.Шариповнингқўлларида шиш тугунчаларни олиб ташлаш учун жаррохлик амалиётини ўтказиб бераман деб талаб этилган 800 000 сўм пулларни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Бўлим томонидан мазкур ҳолат юзасидан олиб борилган терговга қадар текширув натижасида Республика Шошилинч тез тиббий ёрдам илмий маркази Хоразм филиали шифокор И.Мақсудовга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 1931-моддаси билан маъмурий иш қўзғатилиб, Урганч шаҳар маъмурий суди томонидан тегишли жазо чораси тайинланди.

Ў.ДАВЛЕТОВ
Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департаментининг
Урганч шаҳар бўлими бошлиғи