ХОРАЗМДА “ДАМАС” ФИРИБГАРИ УШЛАНДИ

Бугунги кунда мамлакатимизда миллий автомашиналарнинг эркин савдоси учун барча имкониятлар яратилганлиги, бу йўналишда ноқонуний олди сотди билан шуғулланиш қандай жавобгарликларга олиб келиши мумкинлиги бўйича тарғибот тушунтириш ишлари олиб борилмоқда. Афсуски ҳали ҳам айрим шахслар томонидан белгиланган талабларга бўйсунмасдан, ноқонуний фаолият билан шуғулланиш ҳолатлари кузатилмоқда.

КОРЕЯЛИК ҲАМКОРЛАР БИЛАН МЕМОРАНДУМ ИМЗОЛАНДИ

07.09.2018 dilnoma.uz

Жорий йилнинг 3 сентябрь куни Жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш бўйича Осиё-Тинч океани гуруҳининг Сеул шаҳрида (Корея Республикаси) ўтказилган олтинчи симпозиуми доирасида Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департаменти ва Корея Республикаси Молиявий разведка бўлими ўртасида ҳамкорлик тўғрисида Меморандум имзоланди.

СИЛ КАСАЛЛИГИГА ҚАРШИ КУРАШИШДА БИЗ ҲАМ МАСЪУЛМИЗ!

Бугун USAIDning Project HOPE дастури орқали яна бир танлов ғолиблари аниқланди. Сил касаллиги ва уни олдини олишда кенг жамоатчиликнинг хабардорлигини оширишга хизмат қилувчи ижодий материаллар муаллифлари USAID томонидан диплом ва совғалар билан тақдирландилар.

ХОРАЗМ «РАҚС СЕҲРИ»НИНГ МЕЗБОНИ

Халқимизнинг моддий-маънавий мероси, урф-одат ва анъаналари, миллий ҳунармандчилиги, тасвирий, амалий санъатини асраб-авайлаш ва ривожлантириш, уларни юртимизда ва халқаро миқёсда кенг тарғиб қилиш, шунингдек, сайёҳлик, ҳунармандчилик ва маданий соҳалардаги ҳамкорлик алоқаларини такомиллаштириш ҳамда туризм салоҳиятини комплекс ривожлантириш мақсадида вилоятимизда ўтказилиб келинаётган «Рақс сеҳри» анъанавий фестивалига шу кунларда қизғин тайёргарлик кўрилмоқда.

ФТИЗИАТОР МАСЛАҲАТИ

Силнинг давоси бор.  Бу касалликни  шифокор назорати остида даволаш лозим, яъни тиббий ходимлар беморнинг дори ютиши жараёнини доимо кузатиб туришлари керак. Бу муваффақиятли даволашнинг энг асосий шартидир, чунки кўпчилик беморлар зарур дориларни ўз вақтида қабул қилишини унутиб юборадилар, айниқса касаллик белгилари йўқолгандан кейин. Силни даволаш узоқ вақт талаб қилади ва камида 6 – 9 ой давом этади. Шу вақт ичида барча сил бактерияларини йўқотишга эришилади.

ВАЛЮТАФУРУШНИНГ ҚИЛМИШИ ФОШ ЭТИЛДИ

06.09.2018 dilnoma.uz

Сўнгги бир йил ичида мамлакатимизда хорижий давлатлар валюталарининг эркин конвертациясини амалга оширишни йўлга қўйиш борасида бир қатор ижобий қадамлар ташланганлиги барчамизга маълум.

СТИГМА ВА ДИСКРИМИНАЦИЯ БИЗ УЧУН ЭМАС!

Кейинги йилларда тиббиётда ўта оғир юқумли касалликларни даволашда стигма ва дискриминациянинг олдини олишга эътибор кучайди. Аҳоли учун янгилик саналган ушбу терминларнинг тиббиёт ходимларининг амалиётида тез-тез эшитамиз. Лекин ўрганишлар давомида аҳолининг кўпчилик қисми  ушбу терминларнинг мазмун-моҳиятидан бехабар эканлиги маълум бўлди.
Айни пайтда USAIDнинг сил касаллигига қарши курашиш бўйича Project HOPE дастури доирасида бевосита стигма ва дискриминацияни олдини олиш юзасидан тарғибот тадбирлари ташкил этилмоқда. Айниқса ҳудудларда ташкил этилган Мультидисциплинар гуруҳлар томонидан сил билан оғриган беморларни соғлом ҳаётга қайтаришга, стигмага қарши курашишга алоҳида эътибор қаратилмоқда

ШАҲРИСАБЗ АВВАЛГИ МАҚОМИНИ ҚАЙТА ТИКЛАЙДИ

05.09.2018 dilnoma.uz

Шаҳрисабзда 6-10 сентябрь кунлари бўлиб ўтадиган “Мақом” халқаро форумини ташкил қилишдан мақсад ҳам Шаҳрисабзнинг халқаро сайёҳлик бозоридаги жозибадорлигини оширишга, миллий мақомчилик санъати мисолида ўзбек халқи қадриятларини кенг тарғиб қилишга, турли халқлар ўртасидаги маданий алоқаларни мустаҳкамлашга қаратилган. Ушбу кенг қамровли тадбирда дунёдаги 75 та давлатдан юзлаб хонанда ва созандалар иштирок этиши кутилмоқда.

1 2