ЎЗБЕКИСТОН ВА ТУРКИЯ ПРЕЗИДЕНТЛАРИ ИШТИРОКИДА БИЗНЕС-ФОРУМ

01.05.2018 dilnoma.uz

Ўзбекистон ва Туркия Президентлари иштирокида бизнес-форум ташкил этилди. Бугунги кунда юртимизда Ўзбекистон – Туркия ҳамкорлигида 500 га яқин қўшма ширкат фаолият юритаётган бўлса, уларнинг 59 таси шу йилнинг биринчи чорагида ташкил этилган. Туркия Президенти ва ишбилармонлари Шавкат Мирзиёевнинг ўтган йили  бундай қулайлик ва енгилликлар бизнесменларнинг Ўзбекистон иқтисодиётига қизиқишини оширганини таъкидлади.

ЯНА ТЎЙЛАР ҲАҚИДА …

01.05.2018 dilnoma.uz

Кексаларимиз, ёши улуғ ота-оналаримиз ҳар доим дуога қўл очганларида: топган-тутганинг тўйга буюрсин, ҳар кимни тўйларга етказсин, — дея улуғ ният қиладилар.
Тўй. Бу сўзнинг замирида халқимизнинг энг ширин орзу-умидлари, миллий қадриятларимиз мужассам. Ўзбек ҳалқи учун бу сўз азиз, шу сўз билан боғлиқ умидлар, ишонч ва қатъиятлар муқаддас. Шунинг учун ҳам  муқаддаски, айнан шу куни ота-она ўз фарзандининг камолига, орзу-ҳавасига етишади. Энг яхши неъматларни тўй дастурхонига қўямиз, энг чиройли либосларимизни шу куни – тўйда киямиз. Меҳмонлар қадамига жонлик сўйилиб, ширин таомлар пиширилади, шу қутлуғ кунга атаб янги уй жиҳозлари сотиб олинади, уйларимизга янги гиламлар тўшалади. Хуллас, тўй куни жамики эзгу орзу-ҳавасларимиз тантана қилади.

ЎЗБЕКИСТОН-ТУРКИЯ: ИНВЕСТИЦИЯВИЙ ЛОЙИҲАЛАР БЎЙИЧА ҲАМКОРЛИК

01.05.2018 dilnoma.uz

Музокаралар халқларимиз ўртасидаги азалий дўстлик ва қардошлик анъаналарига мос ҳолда, очиқ, сермазмун ва самарали бўлди. Ҳамкорлигимизнинг бугунги ҳолати холисона баҳоланиб, унинг устувор йўналишлари ва истиқболдаги вазифалари аниқ белгилаб олинди. Икки давлат раҳбарлари раислигида Стратегик шериклик олий кенгаши тузиш бўйича келишувга эришилди, деди давлатимиз раҳбари.  

ХОРАЗМЛИК СОЛИҚ БИЛИМДОНЛАРИ АНИҚЛАНДИЛАР

28.04.2018 dilnoma.uz

Урганч шаҳрида жойлашган Ёшлар марказида “Солиқ билимлари – болаларга” кўрик-танловининг Хоразм вилоят босқичи бўлиб ўтди. Танлов Хоразм вилояти давлат солиқ бошқармаси, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши, Халқ таълими ва Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими бошқармалари ҳамкорлигида ташкил этилди.

БИР ДАРЁДАН СУВ ИЧГАН ИККИ ҚАРДОШ ХАЛҚ

25.04.2018 dilnoma.uz

Ўзбек ва туркман халқлари азалдан бир-бирлари билан аҳилликда истиқомат қилиб, дўстликни улуғлаб келмоқдалар. Бу эса бир дарёдан сув ичган, тарихий илдизлари бир-бирига маҳкам туташиб кетган икки мамлакат — Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасидаги дўстона муносабатларни янада мустаҳкамлашда муҳим аҳамият касб этмоқда.

ЎЗБЕК-ТУРКМАН ЁШЛАРИГА КЕНГ ИМКОНИЯТЛАР

24.04.2018 dilnoma.uz

Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиси, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши раиси Қаҳрамон Қуронбоев Туркманистоннинг Махтумқули номидаги Туркманистон ёшлар ташкилоти Марказий Кенгаши раиси Солтангелди Бабаев билан ўзаро англашув меморандумини имзолади.

1 13 14 15 16 17 18