КРИПТО-БИРЖАЛАР ЭЛЕКТРОН ИҚТИСОДИЁТ РИВОЖИ САРИ

02.02.2019 dilnoma.uz

Иқтисодиётнинг рақамли секторини ривожлантириш борасида давлат томонидан кенг кўламли чора-тадбирлар кўрилмоқда, электрон ҳужжат айланиши тизимлари жорий этилмоқда, электрон тўловлар ривожлантирилмоқда ва электрон тижорат соҳасидаги меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар тизими янада мустаҳкамланмоқда. Давлат бошқаруви тизимини тубдан такомиллаштириш, рақамли иқтисодиётни жорий этиш ва ривожлантириш учун шарт-шароитлар яратиш, инвестиция муҳитини яхшилаш, шунингдек, 2017-2021-йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини амалга ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги лойиҳа бошқаруви миллий Агентлигининг 2019 йил  21 январдаги буйруғи  билан   “Крипто-биржалар фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисида”ги  Низом  тасдиқланди. Ушбу Низомда мамлакатимизда крипто-биржаларнинг фаолиятини тартибга солиш, фаолият олиб бориш учун махсус рухсатнома олиш тартиби ҳамда унга қўйилган шартлар ва  талаблар белгиланган. 

ТАЛАБАЛАР СОЛИҚ ИСЛОҲОТЛАРИДАН БОХАБАР БЎЛИШДИ

02.02.2019 dilnoma.uz

Вилоят давлат солиқ бошқармасида кадрлар тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш, иқсодиёт ва ижтимоий соҳа тармоқларини юқори малакали мутахассислар билан таъминлашда иш берувчиларнинг жорий ва истиқболдаги эҳтиёжларини инобатга олиб, Урганч ижтимоий-иқтисодиёт касб-ҳунар коллежи талабалари вилоят ДСБда тизим ходимлари билан бевосита мулоқот ўтказишди.

“ ТЕРМИНАЛГА САВДО ҚИЛМАЙМИЗ….”: ИШОНЧЛИ ТАҲЛИЛ, АСОСЛИ ТАНҚИД

Мамлакатимизда пластик карточкалар жорий этилганига бир неч йил тўлди. Бугун улар ҳар бир юртдошимизнинг кундалик турмуш тарзининг ажралмас қисмига айланиб улгурган. Айниқса, шаҳар ва туманлар, ҳатто чекка қишлоқ ҳудудларида ҳам бундай замонавий тўлов усулидан фойдаланиш имконияти яратилган. Шундай бўлишига қарамасдан, ҳали-ҳамон терминалсиз ишлаётган савдо шаҳобчалари, ёки, “терминал ишламаяпди” деган гапни шиор қилиб олган тадбиркорларимиз йўқ эмас.

1 2