Халқ қабулхонаси инсон манфаатлари йўлида

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йилни “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” деб эълон қилганлиги юртдошларимиз турмуш тарзини янада янги босқичга кўтарди. Айни кунда барча соҳаларнинг изчил ривожланаётганлиги, халқимиз турмуш фаровонлигини яхшилаш бўйича амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар одамларнинг кайфиятини кўтариб, эртанги кунга ишончини мустаҳкамламоқда. Айниқса, Президентимизнинг виртуал қабулхонаси одамлар оғирини енгил қилиш, уларнинг муаммоларини ҳал этишда муҳим аҳамият касб этаётир. Шунинг натижаси ўлароқ мамлакатимизда давлат органлари билан аҳоли ўртасида мулоқотни такомиллаштириш бўйича ўнлаб қонунлар, меъёрий ҳужжатлар қабул қилинди.

Юртдошларимиз бугун республикамизнинг барча туман ва шаҳарларида ташкил этилган “Халқ қабулхонаси”га  ўз таклифларини, муаммо ва камчиликларни очиқ-ойдин билдирмоқдалар. Мамлакатимиз раҳбарининг 2016 йил 28 декабрдаги “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони асосида ташкил қилинган мазкур институт жамиятимизда адолат устуворлигини таъминлаш, фуқароларнинг эртанги кунга ишончини мустаҳкамлашда ҳам муҳим аҳамият касб этмоқда.Ўзбекистон Республикаси Президентининг Хоразм вилояти Янгиариқ тумани Халқ қабулхонаси фаолияти мисолида бунга яна бир карра ишонч ҳосил қилиш мумкин.

— Асосий мақсадимиз “Халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши керак”, деган тамойилни ҳаётда қарор топтиришдан иборат, — дейди мазкур қабулхона раҳбари М.Маткаримов. — Келиб тушаётган мурожаатларни қонунчиликка қатъий риоя қилган ҳолда, ўз вақтида, холис кўриб чиқиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқ ҳамда эркинликлари, қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш каби қатор вазифалар зиммамизга юклатилган. Бугунги кунга қадар тумандаги фуқароларимиздан 300 га яқин муржаат келиб тушган бўлиб, 260 га яқин мурожаатларда кўтарилган муаммолар ўз ечимини топди. Шунингдек, урожаатларнинг 260 таси ҳудуд ташкилотларига, 21 таси юқори ташкилотларга юборилган ва 15 таси Халқ қабулхонасида кўриб чиқилган. Таҳлилларга кўра, ер ва уй-жой, иш билан таъминлаш, моддий ёрдам, пенсия ва нафақалар, тадбиркорлик каби масалаларда кўплаб мурожаатлар бўлаяпти. Уларнинг ечими топилиб, ижроси назоратга олинмоқда.

Жумладан, Янгиариқ тумани, “Гулланбоғ” қишлоғида яшовчи фуқаро Мурода Шерметова фарзанди 2009 йилда туғилган Очилбоева Сабина иккинчи гуруҳ ногирони эканлиги шу фарзандини даволашга ёрдам сўраб қилган мурожаати бўйича М.Шерметованинг фарзанди вилоят болалар шифохонасида даволанишга амалий ёрдам кщрсатилган.

2016 йилда Қорақалпоқ Давлат Университетининг филология ва тилларни ўқитиш факултетини тугатганман, — дейди Янгиариқ тумани “Қармиш” қишлоғида яшовчи фуқаро Шахло Рахимова. Лекин бир йил ичида ўз мутахассислигим бўйича ишга жойлаша олмадим. Туман Халқ қабулхонаси мурожаат қилдим. Қисқа муддат Янгиариқ туманидаги 30-сон умумтаълим мактабига она тили ва адабиёти фани ўқитувчи бўлиб ўз иш фаолиятимни бошладим. Халқнинг дардига,  фуқароларнинг муаммосига ечим топишда катта амалий ўринга эга бўлган бундай қабулхоналарнинг ташкил этилишини инсон мафаатлари йўлида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг самараси деб ўйлайман.

Шунингдек, Янгиариқ тумани “Чиқирчи” қишлоғида яшовчи Зухра Полязова, Рўзметов Шавкат Матёкубовичлар, “Чиқирчи” қишлоғида яшовчи Дурдона Рўзметова, Бахтиёр Қаландаров, “Каттабоғ” қишлоғидан Илхом Абдримовлар “Янгиариқтумангаз” филиалига бир неча бор мурожаат қилишганлиги, лекин газ баллони ажратиш бўйича мурожаатлари эътиборсиз қолиб келаётганлиги тўғрисида шикоят қилишди, Янгиариқ туман Халқ қабулхонаси томонидан “Янгиариқтумангаз” филиалига оғзаки топшириқ берилди ва фуқаро З.Полязова, Ш.Рўзметов, Д.Рўзметова, Б.Қаландаров ва И.Абдримовларнинг мурожаатлари қаноатлантирилган.

Юқоридагиларга ўхшаган кўпгина мурожаатлар ечимида туман хотин-қизлар қўмитаси, “Маҳалла”, “Нуроний” жамғармаси ва “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати туман Кенгаши яқиндан ҳамкорликда фаолият олиб бормоқдалар.

Бунданташқари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Янгиариқ туман Халқ қабулхонасида туман ҳокимлиги ва ҳуқуқ тартибот органлари жумладан, ҳафтанинг ҳар чоршанба куни туман ҳокими, сешанба куни туман прокурори, пайшанба куни туман Давлат солиқ инспекцияси бошлиғи ва ҳар жума куни туман ИИБ бошлиғи томонидан жисмоний ва юридик шахслар вакиллари қабули ташкил этилган бўлиб, жойлардаги муаммоларни бартараф этиш юзасидан аҳоли билан очиқ мулоқотлар олиб борилмоқда.

Хулоса ўрнида айтганда, оила, маҳалла, жамият ва Ватанимизнинг бугуни, эртаси ҳеч биримизни бефарқ қолдирмаётганлиги юқорида биз таҳлил қилган Ҳалқ қабулхоналари мисолида ҳам кўришимиз мумкин. Аслида республикамизнинг барча ҳудудларида фаолият олиб бораётган мазкур даргоҳларда йирик ҳарфлар билан ёзиб қўйилган “Инсонларнинг дарду ташвишларини ўйлаб яшаш — одамийликнинг энг олий мезонидир” деган сўзлар моҳиятида ҳам ана шундай улуғворлик, инсонийлик ва масъулиятли вазифа мужассамдир.