ЖИНОИЙ ФАОЛИЯТ МУАММОЛАРИ

07.10.2018 dilnoma.uz

Уюшган жиноятчилик ва унга қарши кураш ҳозирги пайтда жаҳон ҳамжамиятини хавотирга солаётган масалалардан бири сифатида намоён бўлмоқда. Хусусан, глобаллашув жараёнида уюшган жиноятчиликнинг трансмиллий характер касб этиши бу муаммога етарли эътибор берилишини тақозо этмоқда. Жаҳон аҳлини хавотирга солаётган ва уюшган жиноятчиликнинг ривожланишига замин яратаётган трансмиллий характердаги жиноятлардан бири бу жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш жиноятидир.

МУДИРАНИНГ НАЙРАНГЛАРИ ФОШ БЎЛДИ

28.09.2018 dilnoma.uz

Таълим тарбия тараққиёти мамлакат равнақи ва тақдирига дахлдор масаладир. Шу маънода, мамлакатимизда мактабгача таълим муассаларининг фаолиятини яхшилашга, ушбу соҳани малакали кадрлар билан таъминлашга ҳамда янги педогигик технологияларни амалиётга татбиқ этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Шунга қарамасдан, таълим соҳасида содир этилаётган баъзи  ноқонуний ҳаракатлар эъзозли номларга доғ туширишга, давлатимиз томонидан яратиб берилаётган имконият ва шарт-шароитларни суиъестемол қилишга олиб келмоқда.

ПОРАГА БЕЛ БОҒЛАГАН ЎҚИТУВЧИЛАР

22.09.2018 dilnoma.uz

Инсон ўз нафсини жиловлолмасдан унга эрк берса, разолат ботқоғига ботиши тайин. Нафс балосига гирифтор бўлган мана бу фуқаролар таълим тарбия соҳасида қонуний фаолият юритиш ўрнига, ўз лавозимидан фойдаланиб, “ўзим хон, кўланкам майдон” қабилида порахўрликка қўл уришди.

ҚОНУН УСТУВОРЛИ – ХАЛҚ ФАРОВОНЛИГИ

20.09.2018 dilnoma.uz

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Хоразм вилоят бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлимлари томонидан 2018  йилнинг ўтган даврида аниқланган қонунбузилиш ҳолатлари юзасидан 137 та жиноят ва 202 та маъмурий ҳуқуқбузарликка оид ишлар қўзғатилди. Давлат бюджетига  8755,6 миллион сўм қўшимча солиқ ва молиявий жарималар ҳисобланиб, бюджетга 5286, 2 миллион сўми ундирилишига эришилди. Давлат ва жамоат манфаатларига 9427,9 миллион сўм миқдорида зарар етказилганлиги аниқланиб, 3276,1 миллион сўми қопланди. Шунингдек, 1269,5 миллион сўмлик ноқонуний муомалага киритилган товар моддий бойликлар ашёвий далил сифатида олиб қўйилди.

ХУФИЁНА ИҚТИСОДИЁТ – ИҚТИСОДИЙ ЖИНОЯТ

18.09.2018 dilnoma.uz

Мамлакатимизда амалга оширилаётган иқтисодий муносабатларни тубдан ислоҳ қилиш, уларни такомиллаштириш жараёни нафақат ўтиш даври қийинчиликлари, балки ўта мураккаб ва бир-бирига зид воқеликлар билан ҳам тавсифланади.  Иқтисодиётдаги маъмурий буйруқбозлик, режали тақсимлаш ўрнини товар пул муносабатларини молиявий иқтисодий бошқариш механизмнинг эгаллаши, тадбиркорликнинг ривожланиши ва ташки иқтисодий алоқаларнинг эркинлашувидаги юқори, босқич, товар тақчилигининг йўқотилиши миллий пул-сўмнинг қадри ошиши ҳамда унинг тўлақонли тўлов воситасига айланиши ва албатта, янги қатлам-мулкдорлар қатламининг юзага келиши ўтиш даврининг муҳим хусусиятларидир.

ХОРАЗМДА “ДАМАС” ФИРИБГАРИ УШЛАНДИ

Бугунги кунда мамлакатимизда миллий автомашиналарнинг эркин савдоси учун барча имкониятлар яратилганлиги, бу йўналишда ноқонуний олди сотди билан шуғулланиш қандай жавобгарликларга олиб келиши мумкинлиги бўйича тарғибот тушунтириш ишлари олиб борилмоқда. Афсуски ҳали ҳам айрим шахслар томонидан белгиланган талабларга бўйсунмасдан, ноқонуний фаолият билан шуғулланиш ҳолатлари кузатилмоқда.

ВАЛЮТАФУРУШНИНГ ҚИЛМИШИ ФОШ ЭТИЛДИ

06.09.2018 dilnoma.uz

Сўнгги бир йил ичида мамлакатимизда хорижий давлатлар валюталарининг эркин конвертациясини амалга оширишни йўлга қўйиш борасида бир қатор ижобий қадамлар ташланганлиги барчамизга маълум.

ХОРАЗМДА ФИРИБГАР УШЛАНДИ

27.08.2018 dilnoma.uz

Хоразм вилояти Шовот тумани «Янгитурмуш» маҳалласида яшовчи фуқаро М.К. Департаментнинг Хоразм вилоят Шовот туман бўлимига ариза билан мурожаат қилди.

МОЛИЯВИЙ РАЗВЕДКА ТИЗИМЛАРИНИНГ ҲАМКОРЛИГИНИ МУСТАҲКАМЛАШ МАСАЛАЛАРИ МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ

15.08.2018 dilnoma.uz

Бош прокурор ўринбосари А.Мавлонов раҳбарлигидаги Ўзбекистон делегациясининг Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерацияси молиявий разведка тизимларининг ҳамкорлигини мустаҳкамлаш ҳамда иқтисодий ҳавфсизлик бўйича кадрларни тайёрлаш масалалари юзасидан Москва шаҳрига ташрифи бўлиб ўтди.

ЯНА БИР МУҲИМ ҚОНУН КУЧГА КИРДИ

29.07.2018 dilnoma.uz

Куни кеча “Экстремизмга қарши курашиш тўғрисида”ги Қонун амалиётга татбиқ этилди. Унга кўра Давлат хавфсизлик хизмати, Бош прокуратураси, Ички ишлар вазирлиги, Адлия вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси, Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти экстремизмга қарши курашиш бўйича фаолиятни амалга оширувчи органлар этиб белгиланган.

1 5 6 7 8 9