СОЛИҚ СОҲАСИДА ПРОФИЛАКТИК ТАДБИРЛАР ДАВОМ ЭТМОҚДА
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 29 июндаги “Маҳаллий бюджетнинг даромадлари базасини кенгайтириш заҳираларини аниқлаш ишларини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 445-сонли қарори ижросини таъминлаш бўйича Бухоро вилоятида вилоят ҳокимлиги бошчилигидаги сектор раҳбарлари томонидан тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, Бухоро вилояти давлат солиқ бошқамаси ва унинг ҳудудий давлат солиқ инспекциялари ходимлари томонидан корхона ва ташкилотлар, маҳаллалар, деҳқон бозорлари ҳамда савдо комплексларида фуқаролар билан ташкил этилган учрашувларда кенг тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.