ХОРАЗМДА ОЗИҚ-ОВҚАТ КАРВОНИ ЙЎЛГА ЧИҚДИ

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Хоразм вилоят бошқармаси, вилоят прокуратураси, маҳаллий ҳокимликлар, вилоят ички ишлар бошқармаси томонидан карантин вазиятида аҳолига қулайлик яратиш, уйдан узоққа бормай харидларни амалга оширишини таъминлаш мақсадида маҳаллаларда арзонлаштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг кўчма савдо ярмаркалари ташкил этилмоқда.

НОҚОНУНИЙ ИШ — КЕЛТИРАР ТАШВИШ

Мамлакатимизда коронавирус касаллиги сабаб карантин эълон қилинди. Ушбу жараёнда деҳқон бозорларида, савдо марказларида озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг узлуксизлигини таъминлаш, нарх-навони сунъий ошиб кетишини олдини олиш мақсадида  Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Департаменти Хоразм вилояти бошқармаси, вилоят Давлат солиқ хизмати органлари томонидан барча туман ва шаҳарларда ишчи гуруҳ тузилди.

КОРРУПЦИЯ ҚАРШИ КУРАШИШДА ЁШЛАРНИНГ ЎРНИ

Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ташаббуси билан “Таълим тизимини коррупциядан холи соҳага айлантиришда ёшларнинг ўрни” ва “Соғлиқни сақлаш тизимини коррупциядан холи соҳага айлантиришда ёшларнинг ўрни” мавзуларида ёшлар билан учрашувлар ўтказилди.

ЕРФУРУШЛИК КАСБ ЭМАС

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Ҳазорасп тумани бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, “Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри” давлат корхонасининг Ҳазорасп туман филиалининг турар жойларни инвентаризация […]

ХИВАДА ЯНА БИР ЖИНОИЙ ҲАРАКАТ ФОШ ЭТИЛДИ

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментининг Хива шаҳар бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, “Маъмун номидаги жаҳон тиллари” нодавлат таълим муассасаси раҳбари А.Н. фуқароларни олий таълим йўналиши бўйича […]

ОЧИҚЛИК ВА ОШКОРАЛИКНИ ТАЪМИНЛАШНИНГ МАСЪУЛИЯТИ КАТТА

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги Хоразм вилоят бошқармаси Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси депутатлари Нуман Акбаров, Расул Кушербаев, давлат органлари ва ташкилотларининг ахборот хизматлари, ахборот-кутубхона муассасалари, таълим муассасалари, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органлари, нодавлат нотижорат ташкилотларининг ахборот хизматлари, ОАВлари ва блогерлар иштирокида “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолияти очиқлигини таъминлаш миллий тизимининг ташкилий-ҳуқуқий асослари”, “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолияти очиқлиги: фуқаролар ахборот олиш ҳуқуқларини таъминлашнинг долзарб масалалари” мавзусида семинарлар ўтказилди.

МАТБУОТ КОТИБЛАРИ, ЖУРНАЛИСТЛАР ВА БЛОГЕРЛАР УЧУН СЕМИНАР

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги Хоразм вилоят бошқармаси Республика “Istiqbolli Avlod” ижтимоий – ахборот маркази Хоразм вилояти бўлими билан ҳамкорликда “Одам савдоси муаммоси ННТлари ва блогерлар нигоҳида” мавзусида семинар, шунингдек “Сайлов жараёнларида блогерлар фаолияти” ва “Холислик – ахборот хавфсизлигини таъминлашнинг муҳим мезони” мавзуларида семинар ўтказилди.

ЖУРНАЛИСТЛАР УЧУН ОНЛАЙН КАСБ ЭТИКАСИ ЗАРУР

“Ўзбекистонда журналистика соҳасида халқаро этика стандартларини ривожлантириш” лойиҳаси доирасида Тошкент вилоятида босма ва интернет ОАВ вакиллари, блогерлар учун тренинг ўтказилмоқда. Унда республикани барча ҳудудларида фаолият юритувчи 40 нафар журналистлар иштирок этмоқда.

ЖУРНАЛИСТЛАР ЭТИКА КОДЕКСИ «ЮКСАЛИШ» НИГОҲИДА

«Юксалиш» умуммилий ҳаракати томонидан Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси ҳамкорлигида журналист ва блогерлар учун «Ўзбекистонда журналистика соҳасида ҳалқаро этика стандартларини илгари суриш» лойиҳаси доирасида тренинг ташкил этилди. 

1 3 4 5 6 7 12